Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Илғор теримчилар ҳар куни рағбатлантирилмоқда

×

 2021-09-22 18:20:53    173

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманидаги “Марҳаматой” фермер хўжалиги пахтакорлари жорий мавсум учун 33,7 гектар майдонга олий навли чигит қадаган эди. Ғўза белгиланган агротехник тадбирлар асосида парвариш қилинди.
Айни кунларда хўжаликда “оқ олтин”ни йиғиб-териб олиш авжида.
Фермер хўжалик масъулларининг маълум қилишича, 140 тоннадан ошиқ маррани кўзлаган пахтакорлар шу кунгача унинг ярмини уддалаб, 75 тоннадан ортиқ пахта хирмонини уюшга улгурдилар.
Бугун туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, туман прокурори Санжарбек Аминжонов ва бошқа қишлоқ хўжалиги мажмуи масъуллари ҳамрохлигида ушбу хўжалик дала майдонларида бўлиб, теримчилар, кўнгилли ҳашарчилар ҳолидан хабар олди. 
Теримчиларга ҳалол ва баракали меҳнатлари билан оила бюджетини барқарор қилишда куч-ғайрат тилаб, уларнинг барчаларига ташаккур билдирилди. 
Энг илғор теримчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ