Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТОМОНИДАН 2021 ЙИЛ 25 АВГУСТ КУНИ “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎРҚ 711-СОНЛИ ҚОНУНИ ИМЗОЛАНДИ.

×

 2021-09-30 15:07:10    199

PDF yuklash
Chop etish


Унга кўра Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Нотариат тўғрисида»ги 343-I-сонли, Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-155-сонли Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 1 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги ЎРҚ-546-сонли Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Энг асосий ўзгартиришлардан аввало 2021-модда билан тўлдирилди:


Унга кўра «2021-модда. Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш моддаси  

Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда уларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача озодликни чеклаш ёки олти ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади» деган норма киритилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида” ги Кодексининг «791-модда. Ўсимлик дунёси объектларини йиғиш, тайёрлаш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳамда шартларини бузиш 

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун йиғиш ҳамда тайёрлашнинг, шунингдек ўсимлик дунёси объектларидан маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланишнинг белгиланган тартибини ҳамда шартларини бузиш, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади» ва «861-модда. Озон қатламига зарарли таъсир кўрсатишнинг олдини олишга доир талабларни бузиш 

Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан озонни бузувчи моддалардан, таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд бўлган асбоб-ускуналар ва техник қурилмалардан фойдаланиш ҳамда уларни қўллашни тартибга солиш чораларини кўрмаслик, шунингдек озонни бузувчи моддаларнинг ҳисобини юритмаслик, уларнинг озон учун хавфсиз моддалар билан алмаштирилишини таъминламаслик, уларнинг атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш, рециркуляцияни (озонни бузувчи моддалардан қайта фойдаланиш мақсадида уларни бирламчи тозалашни) амалга оширмаслик, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади» деган янги нормалар билан тўлдирилди.


     Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси О.Хасанов  




Унга кўра «2021-модда. Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш моддаси