Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ МУЛОҚОТ

×

 2021-10-04 20:04:33    201

PDF yuklash
Chop etish


Тадбиркорликни ривожлантириш,  тадбиркор ва ишбилармонлар учун қулай шароитлар яратиш – иқтисодиётни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришда муҳим омил ҳисобланади.
Ушбу муҳим тадбирлар Фурқат туманида узлуксиз давом эттирилмоқда. Ҳусусан бугун, 4 октябрь куни “Тадбиркорлар уйи”да тадбиркорлар билан учрашув ва қабул ўтказилди. Масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган қабулда тадбиркор ва ишбилармонлар, лойиҳа ташаббускорлари, экспортчи корхоналар вакиллари секторлар раҳбарлари билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, ариза, шикоят ва таклифларини баён қилдилар.Қабул давомида турли масалаларда 19 та мурожаатлар қабул қилинди. Шу куннинг ўзида 5 та масалага ижобий ечим топилди. Қолган мурожаатлар бўйича назорат-режа ишлаб чиқилиб, қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши назоратга олинди.
Хусусан афғонистонлик инвестор ЯМА ХАЛИЛнинг пластик идишлар ишлаб чиқариш ва тиббиёт сохасидаги лойиҳалари юзасидан таклифлари тингланди. Туман ҳокими томонидан ушбу инвесторга имконият яратилиши, келишув асосида керакли шароитлар яратиб берилиши ҳамда хужжатлар юзасидан масъул бириктирилиши таъминланди.
Тадбиркорлар уйи" да кунлик тушган мурожаатлар, масалалар ва уларнинг ечим топаётганлиги ҳолати туман ҳокими томонидан ўрганилди. Ўрганиш якунида масъул ташкилотлардан бириктирилган ҳодимларга огохлантириш ҳамда тегишли кўрсатмалар берилди.

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ