Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ, УЛАРГА ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМ КЎРСАТИШ - ХАЛҚИМИЗГА ХОС ЭЗГY ФАЗИЛАТ

×

 2021-10-08 09:19:09    201

PDF yuklash
Chop etish


Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарори билан ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги”  этиб белгиланган.
Туманнинг бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинларида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат- эҳтиром кўрсатиш - ҳалқимизга хос эзгу фазилат” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги” кўтаринки рухда ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан: "Томоша"  МФЙда “Кекса нуронийлар ёшлар нигоҳида” мавзусида тадбир ташкилланди. Тадбирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Ш. Махкамов, вилоят ҳокими ўринбосари Б. Холиқов, туман ҳокими Ж. Жуманов, туман прокурори С. Аминжонов ва бошқа мутасаддилар ҳамда тумандаги фаол нуронийлар, иқтидорли ёшлар иштирок этдилар. 
Тадбир давомида миллий маҳсулотларимиз, ёшларимизнинг ўз қўл меҳнатлари, расмлар кўрик танловлари ҳамда бадиий китоблар танловлари ўтказилди. Шунингдек тадбирда туман Баркамол авлод маркази, туман Мудофаа ишлари бўлими ва 4-ИДУМнинг ТУРОН ПАТРИОТ ёшлари томонидан ҳарбий чиқишлар, ҳарбий ўқув машқлари ва қуроллари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Тадбирда тумандаги 7 нафар кўмакка муҳтож кексаларимизга реабилитация (2 та ногиронлик аравачаси, 2 та эшитиш мосламаси, 1 та қўлтиқтаёқ ва 2 та хасса) воситалари тадбирга таклиф этилган раҳбарлар томонидан  ўз эгаларига топширилди. 
Ёшлар ўртасида “Бобомнинг айтишича” мавзусида “Набиралар иншоси” танловлари ташкил этилди ва ушбу танловда ғолиб бўлган ёшларимизга кекса авлод вакиллари ҳамда маъмурият томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди. “Ёш китобхонлар” ва “Бобом, бувим ва мен китобхон” акциялари тарғиботлари ташкил этилди.


Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ