Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


24 ОКТЯБРЬ — ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ КУНИ

×

 2021-10-08 09:24:43    194

PDF yuklash
Chop etish


САЙЛАНАЖАК ПРЕЗИДЕНТ — ХАЛҚ ВА ДАВЛАТ КЕЛАЖАГИНИ БЕЛГИЛАЙДИ

Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим тадбир — Президент сайлови тобора яқинлашиб келмоқда.Сайлов яқинлашгани сайин сиёсий партиялар томонидан Президентликка номзодлар жойларда сайловчилар билан учрашмоқда, уларнинг ишончли вакиллари, тегишли партия фаоллари томонидан сайловолди тадбирлари қизғин тусга кирди. Жумладан, O‘zLiDePдан Президентликка кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури мазмун-моҳиятини аҳолининг барча қатламларига етказиш мақсадида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ходжаева туманимиздаги Касб-ҳунар мактаби ҳамда 2-умумтаълим мактабида  сайловчилар билан учрашди. “Инсон қадри учун!” Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастури тарғиботида айнан мана шу шиор тилга олинмоқда. Ва бу айни инсонлар учун кўрсатилажак чинакам эътибор ҳамда ғамхўрликнинг асл кўринишидир.  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ходжаева сайловчилар билан учрашув давомида  сўнгги беш йил давомида юртимизда амалга оширилган ислоҳотлар, инсонларнинг турмуш тарзидаги ўзгариш ва янгиланишлар хусусида мулоҳазаларини билдириб, O‘zLiDeP дан кўрсатилган президентликка номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор вазифалар хусусида сўз юритди.Учрашувда  сайловчилар 24 октябрь куни  бўлиб ўтадиган Президент сайловида фаол иштирок этишларини  ва муносиб номзодга овоз беришларини таъкидладилар.

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ