Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
КУЗАТУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?
2021-10-09 12:06:29 247
Фурқат тумани ҳокимлиги мажлислар залида маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари иштирокчида сайловчилик тарғиботига оид ўқув-семинар ташкилланди.
Семинарда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Равшан Исамутдинов, туман ҳокимининг ўринбосари З.Алихаджаева, МФЙ раислари, сайлов участкалари аъзо ва кузатувчилари иштирок этди. Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Равшан Исамутдинов сайлов жараёни кузатувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Юртимизда кейинги йилларда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги янгиланишлар ҳар бир соҳада тўлиқ намоён бўлмоқда. Эзгу ташаббуслар доирасида миллий сайлов тизимининг изчил ва босқичма-босқич либераллашуви, парламент ва президентлик сайловларининг қонун талаблари ва умумэътироф этилган халқаро меъёрларга тўла мос ҳолда ўтказилиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилгани ҳеч кимга сир эмас. Бундай ислоҳотлар самараси сифатида юртимизда сайлов қонунчилиги борасида мукаммал тизим шаклланишига эришилди.
Давлат ва жамият манфаати учун муносиб раҳбар сайлашда қатнашиш, бу ҳар бир сайловчи учун нафақат ўз ҳуқуқидан эркин фойдаланиш, балки юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини акс эттирувчи фаол фуқаролик позициясини ҳам намоён этади. Шунинг учун ҳам ҳудудларда сайловчиларнинг сиёсий билимларини ошириш, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳуқуқий маданияти, фаоллигини кучайтириш бўйича юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда. Бу сайловчи сифатида тўғри танлов қила олиш ва энг муносиб номзодга овоз беришда муҳим омил эканлигини асло унутмаслик зарур. Замон шиддат билан одимлар экан, ҳаётнинг ўзи ҳар куни олдимизга ўнлаб вазифаларни кўндаланг қўймоқда. Халқимизнинг эзгу орзу-мақсадларини рўёбга чиқиши эса барчамизнинг тўғри танловимиз – муносиб номзодга овоз беришимизга бевосита боғлиқ.
Семинарда малакали тренер томонидан сайлов тизимига оид янгиликлар, Сайлов Кодексига оид маълумотлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ