Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
2021-10-21 08:49:41 343
Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан Ўзбек тилининг мавқеи ва нуфузини ошириш, уни асраш ва янада бойитишга алоҳида эътибор берилаётгани барчамизни қувонтирмоқда. 2020 йил 10 апрель куни мамлакатимиз раҳбари “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Унга кўра, ушбу байрам ҳар йили 21 октябрда, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган тарихий кунда нишонланадиган бўлди. Юртимиздаги ҳар бир ташкилот, ўзини шу юрт тақдирига даҳлдор, деб билган ҳар бир инсон тилимиз нуфузи, обрў-эътибори учун курашмоғи шарт. Унинг келажакда янада юксалиши ўзимизга боғлиқ.Шу кунларда мамлакатимизда Ўзбек тили байрами куни катта тантаналар билан нишонланмоқда. Жумладан Фурқат туманида ҳам тил байрамига бағишланган турли маданий-маърифий кечалар, учрашув ва тадбирлар ўтказилмоқда. Бугун, 19 октябрь куни 12-сонли Мусиқа ва санъат мактабида Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тантанали байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов иштирок этиб, йиғилганларни ва барча юртдошларимизни Ўзбек тили байрами куни билан табриклаб, миллатимиз ғурури бўлган ўзбек тилимизнинг нуфузини янада ошириш, ватанимизни янада тараққий эттириш йўлидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.Тадбирда туман Маданият бўлими ходимлари, Мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан байрамга бағишланган адабий-мусиқий дастур намойиш этилди. Ёш истеъдод эгалари томонидан тилимизни улуғловчи шеърлар ўқилди. Тадбир давомида дунёдаги энг қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тилининг тарихи, она тилимиз равнақига муносиб ҳисса қўшган буюк алломалар тўғрисида маълумотлар берилди. Навоий, Фузулий сингари мумтоз адабиётимиз намояндалари ғазалларига басталанган қўшиқлар, жозибали рақслар тадбирга ўзгача шукуҳ баҳш этди.Анжуман сўнгида туман ҳокимининг ўринбосари Шерзод Валиев сўзга чиқиб, ўзбек тилининг мавқеи ва нуфузини янада ошириш борасидаги вазифалар ҳақида гапириб, бундай тадбирлар барча ташкилотларда, мактабларда давом эттирилишини таъкидлади.
Ёқубжон ИСАҚОВ,туман ҳокимининг маслаҳатчиси.