Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 0 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТУМАН ҲОКИМИ НУРОНИЙЛАРГА ОШ БЕРДИ

×

 2021-10-21 09:11:05    183

PDF yuklash
Chop etish


Кексага кўмак бер – суянган тоғинг, Буни тушунасан қариган чоғинг.

Носир Хисрав  

Нуронийларимиз хонадонимиз фариштаси, улар дуолари билан ҳаёт йўлларимизни чароғон этадилар.Халқимизда кексаларни ардоқлаш,  уларнинг панд-насиҳатларини тинглаб ўгитларига қулоқ солиш асрдан асрга ўтиб келаётган қадриятга  айланган. "Ёш келса — ишга, қари келса — ошга" деган мақолнинг асил маъноси ҳам нуронийларга бўлган ҳурмат ифодасидир.Бугун туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов Жангкетмон МФЙ Қулбобо қишлоғида яшовчи нуронийлар учун "Оталар чойхонаси" да ош ташкиллади.  Кайвонилар билан бирга самимий, расмиятчиликдан ҳоли руҳда суҳбатлашилди. Туманни ривожлантириш, муаммоларни бартараф этишда амалий таклифлар тингланди. Туман ҳокими 82 ёшли отахонга юзланиб, сайлов жараёнини ташкиллашда нуронийларга суянишини, 24 октябръ куни ўзлари бош бўлиб,  "Бир сайловчи - бир овоз" тамойилига риоя қилган ҳолда ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз беришда ёшларга ибрат бўлишларига ишонч билдирди.  Ўз навбатида нуронийлар ҳам бир пиёла чой устида туман ҳокими билан суҳбат қурдилар. Нуронийлар вакилининг 1,5 километр ички йўлни шағаллаш борасидаги мурожаати шу куннинг ўзида ҳал этилди.

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ