Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ

×

 2021-10-26 09:29:20    175

PDF yuklash
Chop etish


Тадбиркорликни ривожлантириш,  тадбиркор ва ишбилармонлар учун қулай шароитлар яратиш – иқтисодиётни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришда муҳим омил ҳисобланади.
Ушбу муҳим тадбирлар Фурқат туманида узлуксиз давом эттирилмоқда. Ҳусусан бугун, 25 октябрь куни “Тадбиркорлар уйи”да Туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов тадбиркорлар билан учрашув ва қабул ўтказди. Масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган қабулда тадбиркор ва ишбилармонлар, лойиҳа ташаббускорлари, экспортчи корхоналар вакиллари секторлар раҳбарлари билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, ариза, шикоят ва таклифларини баён қилдилар.
Қабул жараёнида 2-сектор раҳбари, туман прокурори Санжарбек Аминжонов ҳам иштирок этди.
Қабул давомида турли масалаларда 17 та мурожаатлар қабул қилинди. Шу куннинг ўзида 5 та масалага ижобий ечим топилди. Қолган мурожаатлар бўйича назорат-режа ишлаб чиқилиб, қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши назоратга олинди.