Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИДАГИ ҒАЛАБАСИ РАСМАН ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

×

 2021-10-26 09:39:35    181

PDF yuklash
Chop etish


МСК Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ўзбекистон тарихидаги олтинчи президент сайловида амалдаги давлат раҳбари сайловчиларнинг 80,1 овози олди.

25 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг видеоконференцияси бўлиб ўтди. Унда 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови натижалари эълон қилинди.

МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев сайлов натижаларига кўра, ЎзЛиДеП номзоди, амалдаги президент Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан лавозимга қайта сайлангани ҳақида маълум қилди.

«Сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 158 минг 907 нафар сайловчилардан Ўзбекистон Республикаси президенти сайловида чет элларда овоз берган ватандошларимиз билан бирга ҳисоблаганда 16 миллион 212 минг 343 нафар сайловчи иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 80,4 фоизидан иборатдир», дея таъкидлади МСК раиси.

Овозлар қуйидагича тақсимланди:



Аввалроқ «Евроньюс» Ўзбекистон президентлиги сайловида Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга қайта сайлангани ҳақида хабар берганди. Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин, Беларусь президенти Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклаганди.

Сайловчилар рўйхатига жами 19 миллион 859 минг 127 нафар сайловчи киритилганди. Бу йилги президент сайловида илк марта маҳкумлар ҳам овоз беришди.

Ўзбекистонда президент сайловлари ҳар 5 йилда ўтказилади. 2016 йилда ўтказилган охирги президент сайловларида Шавкат Мирзиёев 88 фоиздан кўпроқ овоз билан ғалаба қозонганди.