Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"ЙИЛ АЁЛИ" МИЛЛИЙ ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

×

 2021-10-27 23:30:48    188

PDF yuklash
Chop etish


Аёл - миллат келажаги, ҳаёт давомчиси. Хотин-қизлари эъзозланган, қадрланган юртнинг бугуни ва эртаси фаровон бўлади. Аёл меҳнати билан жамият тўлақонли ривожланади, тараққий этади. Шунинг учун мамлакатимизда хотин-қизларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилиб, уларнинг оғирини енгил қилишга катта эътибор қаратилмоқда.Айтиш керакки, хотин-қизлар манфаатини ҳимоя қилиш масаласи бугун мамлакатимизда энг устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Айниқса, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, касаначилик, оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, касб-ҳунарга ўргатиш, жамиятда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, фарзандлар тарбияси, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган ишлар кўлами жамиятда хотин-қизларимиз ўрнини яна бир карра намоён этади.Шу мақсадда мамлакат ривожига улкан ҳисса қўшаётган, юксак  маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзлари  фаолият кўрсатаётган ташкилотлар нуфузини оширишда фаол иштирок  этаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Йил аёли” миллий  танлови ўтказилмоқда. Бугун 12-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Йил аёли" миллий танловининг туман босқичи ташкилланди. Танловни туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Алихаджаева очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади.Танловнинг мақсади:  - мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзларининг  улкан ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзлари фаолият кўрсатаётган ташкилотлар нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш; - жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ҳар жиҳатдан ибратли хотин- қизларни аниқлаш, уларнинг фаолиятини кенг жамоатчиликка яқиндан  таништириш, илғор иш тажрибасини оммалаштиришдан иборат.Танловда иштирокчилар қуйидаги шартларни бажариши лозим. Биринчи шарт – “Ўзини таништириш”. Ушбу шартда ажратилган вақт ичида иштирокчи ўз фаолияти, оиласи, жамиятда тутган ўрни, ҳудудидаги фаоллиги ҳақида ўзини таништириши ҳамда бу борада қизиқарли видеолавҳа тақдим этиши зарур. Иштирокчининг ўзи ҳақидаги маълумотни ёритиши, либоси, ташқи  кўриниши (маънавияти, замонавий аёлнинг портрети, миллийлик ва замонавийликнинг уйғунлиги) баҳоланади. Иккинчи шарт – “Савол ва жавоб”. Ушбу шартда иштирокчиларга мамлакатимизда олиб борилаётган кенг  кўламли ислоҳотлар, айниқса хотин-қизларнинг оила ҳамда жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар юзасидан 2 та саволга жавоб берилади.Учинчи шарт – “Ўзбек аёли” мавзусида иштирокчиларнинг  3 дақиқали видеоролиги. Ушбу шартда юқоридаги мавзуда ўз ҳуқуқларини яхши билган, ўқимишли ва фаол инсон, у нафақат бола парвариши, уй юмушларини  бажариши, чиройли кийиниши, балки бизнес, саёҳат қилиш ва ўз блогини  юритиши ҳам мумкинлиги ҳақида иштирокчиларнинг видеороликлари  намойиш этилади. Танланган мавзуни ёритишнинг ўзига хослиги, мавзуга оид материаллардан маҳорат билан фойдалана олиши ҳамда кенг дунёқараши баҳоланади.Аёл қачон ўзини бахтли ҳис этади? Қачонки оилада ҳаловат топса. Оиласида ҳаловати бор аёлнинг соғлиги мустаҳкам, ишида унум, янги режалар сари якдил қадами бўлади. Бу оддий ҳаёт қонуни! Иштирокчилар танлов давомида оилада аёлнинг ўрни,  вазифаси  ҳамда жамият ҳаётидаги иштирокини ифодалаб беришга ҳаракат қилишди. Танлов тажрибали ҳакамлар томонидан холис ва ҳаққоний баҳолаб борилди. Танловнинг якуний натижаларига кўра,  ғолиблик Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Гулзодахон Муҳторовага иккинчи ўрин журналист Дурдона Ғоффоровага,  учинчи ўрин оилавий болалар уйи таъсисчиси Назокатхон Камоловага насиб этди.Ғолиб ва совриндорларга Фурқат тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.Танлов давомида туман Маданият бўлими ходимларининг хушовоз хонандаларининг куй-қўшиқлари танлов иштирокчиларини рақсга чорлади.

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ