Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЖИСМОНИЙ ФАОЛИЯТ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

×

 2021-10-30 09:49:42    259

PDF yuklash
Chop etish


Инсон саломатлиги доимо ҳамма нарсадан устун бўлиб келган. Зеро, бу бебаҳо неъмат бизларга ўзимиз ва яқинларимизга ғамхўрлик қилишимиз, жамиятнинг фаол аъзосига айланишимиз учун жуда зарур.Спорт билан шуғулланиш нафақат жисмоний ҳолатни яхшилайди, балки мия учун ҳам фойдали, реакцияни тезлатади ҳамда тез қарорлар қабул қилиш қобилиятини оширади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш тора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ҳамда вилоят хокимининг 26 октябрда ўтказилган йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш, фуқароларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан жиддий шуғулланишларига эришиш, корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ходимлар ва аҳоли саломатлигини ошириш ҳамда ёшларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида намунавий тарзда, оммавий бадантарбия машқлари ҳамда юриш марафони ўтказилиши белгиланган. Шу муносабат билан бугун марказий ўйингохда тумандаги ташкилот ходимлари, маҳалла фаоллари иштирокида эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилди.

Марафон давом этмоқда...

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ