Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 47 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ФУРҚАТ ТУМАНИДА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТУРЛИ КЎРСАТКИЧЛАР БЎЙИЧА ОЛДИНГИ ЎРИНЛАРНИ БАНД ҚИЛИБ БОРМОҚДА.

×

 2021-11-04 10:19:04    188

PDF yuklash
Chop etish


Ҳозирги кунда, Фурқат туманида 37 та таълим муассасаси мавжуд бўлиб, 32 та умумтаълим мактаблари, 4 та ИДУМ ва 1 та БАБМ мактаблари фаолият кўрсатмоқда.     
Тумандаги 3 та, 6,15,23-сонли умумтаълим мактаблари 2021 йилда “Инвестиция” дастурига киритилган.6-умумий ўрта таълим мактаби Инвестиция дастури доирасида капитал реконструкция ишлари режалаштирилган бўлиб, 2 млрд. 239 млн. сўм маблағ ажратилган. Ҳозирги кунда мавжуд 180 ўринли ўқув биноси мукаммал таъмирланиб, 210 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриб битказилди.  23-умумтаълим мактаби “Инвестиция” дастурига қўшимча равишда киритилиб, дастур доирасида 330 ўринли қўшимча ўқув биноси ҳамда 12х24 ўлчамдаги спорт зали қуриш, шунингдек мавжуд ўқув биноларини мукаммал таъмирлаш ишлари учун 6 млрд 192 млн. сўм маблағ ажратилган. Мазкур қурилиш ва таъмирлаш ишлари жорий йил декабрь ойида якунига етказилиши режалаштирилган.  “Обод қишлоқ” дастури доирасида 15-умумтаълим мактабига 3 млрд 850 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, дастур доирасида мавжуд 480 ўринли ўқув биносини мукаммал таъмирлаш, ҳамда умумтаълим мактаби филиалига 210 ўринли ўқув биноси қуриш, капитал реконсртукция қилиш ишлари, мактабида мавжуд 480 ўринли ўқув биносининг мукаммал таъмирлаш ишлари якунланди. Умумтаълим мактабининг филиалида 210 ўринли ўқув биносини қуриш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Мазкур қурилиш ва таъмирлаш ишлари жорий йил декабрь ойида якунига етказилиши режалаштирилган.
Аввал хабар берганимиздек, тумандаги умумтаълим мактабларда 11-синф битирувчиларининг олий таълимга кириш кўрсаткичи 30,2 фоизни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 4,1 фоизга кўтарилди. Бу кўрсаткич бўйича Фурқат тумани вилоятда 2-ўринни эгаллаган. Ўтган ўқув йилига нисбатан педагог кадрлар салоҳияти олий тоифали ўқитувчилар  53 нафардан 146 нафарга яъни 5,8%га, биринчи тоифали ўқитувчилар 306 нафардан 484 нафарга яъни 8,1%га ошиб, туман кўрсаткичи вилоятда 1-ўринга чиқиб олди.

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ