Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ФАРҒОНАДАГИ МЕҲРИБОНЛИК УЙЛАРИДА ҲАМ ТАРБИЯЛАНУВЧИ ҚОЛМАДИ. МУАССАСАЛАР ФАОЛИЯТИ ТЎХТАТИЛДИ

×

 2021-11-08 09:30:43    248

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоятида «Меҳрибонлик уйи» деб номланган муассасалар эшиклари буткул ёпилди, деб хабар берилди «Ўзбекистон 24» информацион дастурида.

Қайд этилишича, Фурқат туманида Ҳуррият Комилова 5 нафар болани фарзандликка олиб, «Меҳрибон қалб» оилавий меҳрибонлик уйини очган. Шу тумандаги Ободон қишлоғида яна бир шундай муассаса очилган, Назокат Комилова 6 нафар тарбияланувчи қизни асраб олган.

«Келажакда хизмат кўрсатиш соҳасида ўз фаолиятимни бошлайман ва ўзим каби меҳрга муҳтож болаларга ёрдам бераман, меҳр улашаман, янги уйимизда биз учун барча шарт-шароитлар яратилган. Муҳими, Ҳалимахон бувим ва Ҳуррият онамдан яхши она бўлишни ўрганмоқчиман. Мен ҳеч қачон фарзандимни ташлаб кетмайман»- деган Шаҳноза Абдуллаева

Шунингдек, Данғара туманида яшовчи Бердиевлар оиласи 6 нафар тарбияланувчини асраб олиб, «Болалар бахти» номли оилавий болалар уйини ташкил қилган.

«Меҳрибонлик уйига бориб, психолог лавозимида ишлай бошладим. У ерда болаларга ўрганиб қолиб, уларни ўз фарзандимдек қабул қилдим. Оилавий болалар уйлари очила бошлагач, турмуш ўртоғим билан маслаҳатлашиб, 2 та фарзандимни 8 та қилиб олдим», — деган Ойсанамхон Бердиева.

Таъкидланишича, Қўқон шаҳрининг Ўзбекистон ва Тошлоқ туманларида ҳам оилавий меҳрибонлик уйлари ташкил этилган.

111 нафар тарбияланувчидан 57 таси оилаларга, 20 нафари патронатга, 16 тарбияланувчи васийликка берилиб, меҳрибонлик уйларида болалар қолмаган. «Бола асраб олиш учун Наманган ва Андижон вилоятларидан ҳам келишди», — дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, бўшаб қолган муассасанинг собиқ ишчи-ходимлари мутахассислиги бўйича яшаш манзилларига яқин бўлган жойларда иш билан таъминланмоқда.

Қайд этилишича, аввалроқ Навоийда ҳам меҳрибонлик уйлари фаолияти тўхтаганди. Шунингдек, Намангандаги меҳрибонлик уйини охирги 5 нафар бола тарк этгани, даргоҳда тарбияланувчи қолмагани ҳам хабар қилинган. Бундан ташқари, Фарғона туманида яшовчи Валиевлар оиласи 6 нафар етим болани асраб олгани маълум қилинган.