Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Экстремизм ва терроризм” нималарни билишимиз керак.

×

 2021-11-09 18:47:02    206

PDF yuklash
Chop etish


Экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш ва чек қуйиш ҳамда уларни молиялаштириш манба ва каналларига барҳам беришга қаратилган янада самарали чора-тадбирларни белгилаш, бу борада миллий ва халқаро даражада саъй-ҳаракатларни бирлаштириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Бу борада 2021 йил 1 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг "2021 - 2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6255-сонли Фармони имзоланди. Мазкур Фармонга асосан 2021 - 2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси ва уни амалга ошириш юзасидан "Йўл харитаси” ҳам тасдиқланган.

Евроосиё гуруҳи эксперт-баҳоловчилари томонидан Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризм ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизими самарадорлигини ўзаро баҳолашнинг иккинчи босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг аъзоси ҳисобланади. Ўзбекистон мазкур соҳада типологиялар, тадқиқотлар, кадрлар малакасини ошириш билан боғлиқ дастурлар, шунингдек, ЕОГ мажлислари ҳамда муҳокамаларида фаол иштирок этиб келмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон мазкур соҳада ягона стандартларни жорий этиш, олий ўқув юртларида ўқитиш ва кадрларни профессионал қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи Халқаро тармоқ институти билан ҳам кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйган.

Суд амалиётида экстремизмни молиялаштириш билан боғлиқ ҳолатлар учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2442-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиб келинган ҳолатлар ҳам мавжуд бўлиб, 2019 - 2020 йиллар ҳамда 2021 йилнинг 1-ярми давомида 10 нафар шахсга нисбатан 5 та жиноят иши кўрилган. Мазкур тоифадаги жиноий қилмишларнинг таҳлили, асосан қилмиш хорижий давлатлар худудида диний экстремистик ғояларнинг таъсир доирасига тушиб, экстремистик ташкилот, уларнинг вакиллари ёки унга алоқадор шахсларнинг молиявий харажатларига пул маблағини йўналтириш билан боғлиқ ҳолда содир этмоқда. 

Судлар томонидан 2017 йилда терроризмни молиялаштириш (ЖК 1553-моддаси) билан боғлиқ жами 16 нафар шахсга нисбатан 10 та жиноят иши кўриб чиқилган.

2019 йилда судлар томонидан жами 17 нафар шахсга нисбатан 14 та жиноят иши кўриб чиқилган.

2020 йилда судлар томонидан жами 12 нафар шахсга нисбатан 6 та жиноят иши кўриб чиқилган бўлиб, айблов ҳукми чиқарилган.

Судлар томонидан 2016-2020 йиллар ва 2021 йилнинг 1-ярми давомида терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жами 62 нафар шахс (2 нафарига оқлов ҳукми) судланган бўлиб, судланган шахсларнинг 18 нафари ёки 29 фоизи 18 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар, 43 нафари ёки 69,4 фоизи 31 ёшдан 60 ёшгача булганлар, 1 нафари ёки 1,6 фоизи 60 ёш ва ундан юқори ёшдагилар ҳисобланади. Судланганларнинг 2 нафари ёки 3,2 фоизи аёллар ҳисобланса, 60 нафари ёки 96,8 фоизини эркаклар ташкил этган. Судланганларнинг 61 нафари республикамиз фуқаролари, 1 нафари эса Россия Федерацияси фуқароси ҳисобланади.

Суд амалиётида шахснинг жиноий фаолият натижасида олинган даромадларини легаллаштирган ҳолда терроризмни молиялаштиришга йуналтирилган ҳолатлар ҳам мавжуд. Судлар томонидан 2016 - 2020 йиллар ва 2021 йилнинг 1-ярми давомида мазмунан кўриб чиқилган ишларнинг 62 нафар шахсга нисбатан 46 таси бўйича айблов ҳукми чиқарилган бўлиб, 31 та иш бўйича 41 нафар шахс террористик ташкилот, уларнинг вакиллари ёки унга алоқадор шахсларга пул маблағларини тақдим этиш ёки уларнинг ҳисоб рақамларига пул кучириш йўли билан, 15 та иш бўйича 21 нафар шахс эса уларнинг молиявий харажатларини қоплаш, хусусан уларга қурол-яроқ олиб бериш, шунингдек молиявий харажатларни қоплаш масалалари бўйича ташкил этилган тизимга ва тўпланган маблағларни керакли масалаларга йуналтириш ишларига кўмаклашиш фаолияти билан шуғулланиб келишган. Тахлиллар 2016 - 2020 йиллар ва 2021 йилнинг 1-ярми давомида судланган жами 62 нафар шахснинг 43 нафари ёки 69,4 фоизи қилмишни хорижий давлат худудида туриб содир этишган бўлишса, 19 нафари ёки 30,6 фоизи республикамиз худудида содир этишган. Хорижий давлатлар худудида туриб содир этилган жиноий қилмишларнинг тахлили, асосан қилмиш мазкур давлатларга ишлаш учун борган шахслар томонидан ушбу давлатлар худудида жамият ҳаётига ёт ғояларнинг таъсир доирасига тушиб, терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ қилмишларни содир этишганлигини кўрсатмоқда.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш Стратегияси қабул қилинганлигини кўриб, Ўзбекистон Республикаси раҳбариятининг мавжуд хавфларни бартараф этишда фаол сиёсий иродага эга эканлигининг гувоҳи бўлдик. Бу биз учун Ўзбекистон томони ўзаро баҳолаш жараёни муваффақиятли ўтишдан манфаатдор эканлигидан далолат беради.  

Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси О.Хасанов