Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Мамлакатимизда “Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз” шиори остида 25 ноябрдан "Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар" кампанияси иш бошлайди

×

 2021-11-24 15:44:27    50

PDF yuklash
Chop etish


23 ноябрь куни Фурқат туманида туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари, хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзолари, фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин қизлар, ижтимоий-маънавий масалалар бўйича  ўринбосарлари, отинойилар иштирокида "Оилавий ажримларни олдини олиш", жиноятчилик ҳолатларини келиб чиқишига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш чораларини кўриш, оилалардаги нотинчликларни олдини олиш бўйича ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш каби масалалар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда  оилавий ажримлар, нотинч оилалар, шарий никоҳ  кўрсаткичлари юқори бўлган маҳаллалар билан ишлаш мақсадида туман ишчи гуруҳи тузилиб, уларнинг вазифалари белгилаб берилди.
Шунингдек, Ўзбекистонда "Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар" кампанияси эълон қилинганлиги, мамлакатимизда “Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз” шиори остида 25 ноябрдан "Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар" кампанияси иш бошлаши, туманда ўтказиладиган ушбу 16 кунлик харакатларда йиғилиш иштирокчиларининг ҳар бири фаол иштирок этиши тўғрисида фикр юритилди.