Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бугун Халқ қабулхонаси биносида ўтган навбатдаги фуқаролар қабулида 40 га яқин аҳоли вакиллари қатнашди.
2021-11-30 23:43:12 241
...Қувонарлиси 40% га яқин мурожаат жойида ҳал этилди
Бугун Халқ қабулхонаси биносида ўтган навбатдаги фуқаролар қабулида 40 га яқин аҳоли вакиллари қатнашди.
Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида туман Прокурори 2-сектор раҳбари Санжарбек Аминжонов, корхона ва ташкилотлар, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти ҳамда ҳудуд депутатлари ва бошқа ишончли вакиллар иштирок этдилар.
Газ таъминоти, ишга жойлашиш, кадастр, сув таъминоти, тўлов контракт, уй-жой ҳамда моддий ёрдам билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Қабул давомида 14 та ёзма ва оғзаки мурожаат куннинг ўзида ҳал этилиб, қолган мурожаатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, ижрочиларга йўналтирилди. Ҳар бир мурожаатнинг ижобий ечими юзасидан туман ҳокимига ахборот киритилиши белгиланди.