Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Тадбиркорлар уйи"да навбатдаги қабул ўтказилди
2021-12-06 21:07:25 240
Туман ҳокими бошчилигида ҳафтанинг душанба куни "Тадбиркорлар уйи"да тадбиркорлар, тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар кўриб чиқилмоқда.
Бугун ҳам ушбу манзилда 20 га яқин тадбиркорлар мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат тегишли масъуллар иштирокида кўриб чиқилиб, муаммолар босқичма-босқич ҳал этилмоқда. Марказда ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан кунлик мурожаатларни ўрганиб, таҳлил қилиб бориш йўлга қўйилган. Асосий мақсад - кўтарилган муаммоларни тез фурсатларда ҳал этиш қилиб белгиланган.
Аввал хабар берганимиздек (https://t.me/furqataxborotxizmati/7465), туманда "Yamato IT Academy" иш бошлаш арафасида. Туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов томонидан ўқув марказининг тайёргарлиги доимий назорат қилиб борилмоқда.
P/S: Марказда Компьютер саводхонлиги ҳар кимда бир хил бўлмаганлиги сабабли тест имтиҳонлари бўлиб ўтади. Имтиҳондан ўтган талабалар асосий ПРОГРАММИСТ курсларига таклиф этилади.Имтиҳондан ўта олмаганлар эса 1 ойлик тайёрлов курсларида ўқишлари ва қайта имтиҳон топшириб, асосий курсларда ўқишлари мумкин бўлади.
Асосий ўқиш 3 йил давом этади:
-Биринчи йил - HTML, CSS, JavaScript, PHP, Java, Python дастурлаш тиллари ўқитилади.-Иккинчи йил - Project Manager курслари. Япония компаниялари томонидан берилган топшириқларни олиш, улар билан келишиб ишлаш техникасини ўрганиш ва ривожлантириш.-Учинчи йил - Жамоа шаклида ишлаш, катта топшириқларни биргаликда бажариш усули ва технологияси, дастурлашни ривожлантириш. Япония корхоналари билан ишлаш ва Японияга кетишга тайёргарлик.
❗️Дастурлаш бўйича 3 йиллик программада ўқиш бепул.