Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Жаҳонгир Жумановнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

×

 2021-12-07 23:50:47    201

PDF yuklash
Chop etish


Қабулга 40 га яқин фуқаролар ташриф буюриб, ички йўлларни асфалътлаш, уй таъмири, ОТМ контракт тўлови, сув, газ, электр таъминоти билан боғлиқ масалаларда туман раҳбарига мурожаат қилишди.

Эшон қишлоғида яшовчи Ш.Шодиеванинг уй жой кадастр паспорти билан боғлиқ масала ҳал этилди. Катта янги фуқаролар йиғинидан келган Ё.Носированинг иш масаласида қилган мурожаати қисқа вақт ичида ижобий ечимини топди.

 Ардахшон маҳалла фуқарлар йиғинидан келган Дилноза Насриддинованинг 2 ёшгача болалар нафақаси тайинланиши билан боғлиқ мурожаати яқин соатлар ичида ижобий ҳал этилди.

Туман ҳокими бошчилигида ўтган навбатдаги қабулда 35 та мурожаат келиб тушди. Шу куннинг ўзида 6 та мурожаат ўз ечимини топган бўлса, қолган мурожаатлар тегишлилиги бўйича ижро учун масъулларга йўналтирилиб, назорат ўрнатилди.

Бугунги қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, халқ қабулхонаси, туман кенгаши депутатлари, корхона ва ташкилотлар, маҳалла фуқаролар раислари иштирок этдилар.