Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманидаги 10 та давлат мактабгача таълим ташкилотида “аутсорсинг” ва “кейтеринг” тизимлари жорий қилинади

×

 2021-12-10 22:24:38    239

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ҳокимининг қарорига асосан вилоятдаги ижтимоий соҳа муассасаларига ажратилган бюджет маблағларини талон-тарож қилинишини олдини олиш, муассасаларга сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ва соғлом овқатлантириш тизимини йўлга қўйиш мақсадида шаҳар ва туманлардаги муайян муассасаларда тажриба-синов тариқасида “аутсорсинг” ва “кейтеринг” тизимлари жорий қилиниши белгиланган.

Хусусан Фурқат тумани тиббиёт бирлашмаси ва тумандаги 5 та ( 17-, 25-, 26-, 37-, 43-сонли) давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш ҳамда 5 та (7-, 6-, 5-, 4-, 1-сонли) давлат мактабгача таълим ташкилотида маҳсус жойларда тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмат (кейтеринг)лари қўлланилади.