Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида шўр ювиш ишларини ташкил этиш бўйича ўкув-амалий семинари бўлиб ўтди

×

 2021-12-10 22:44:01    265

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманида 2022 йил ҳосили учун кузги, қишки ирригация-мелиорация тадбирларини ўтказиш,дала маданияти жумладан, ички-ариқ зовурларни тайёрлаш, шўр ювишга ер тайёрлаш ва шўр ювиш ишлариниташкил этиш бўйича ўкув-амалий семинари бўлиб ўтди.
Семинар Фурқат келажаги ММТП ҳудудидаги "Уста Муроджон чорваси" фермер хўжалиги дала майдонида ўтказилди.


Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Нодиржон Маҳмудов, "Исфара-сўх" ирригация тизимлари хавза бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фозилжон Расулов, туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги, ирригация тизими вакиллари, кластер раҳбарлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашдилар.

Кўзланган ишлар аввалида дала майдонида қўй сўйиб эхсон қилинди. Сув хўжалиги вакилларига 62 донадан дала иссиқ кийими, бош кийим, сув этиги, кетмон ва белкураклар тарқатилди. Ишларни ташкил этиш бўйича отрядлар тузилган бўлиб, хар бир сувчилар отряди аъзосига 3 тадан фермер хўжаликнинг ўртача 50-80 га ер майдонлари бириктирилди. 

Қўшимча маълумот: Фурқат туманида 17 695 га суғориладиган ер майдонларидан 10 355 шўрланмаган, 7 340 га шўрланган ерларни ташкил этади. Пол олиб шўр ювиш агротехникасига кўра, ўртача шўрлаган майдонда сув бериш нормаси 3000 м3/га, кучли шўрланган майдонда эса 1-маротаба норма 3000 м3/га, 2-маротаба норма 1500 м3/га сув бериб шўр ювилади.