Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат тумани мезбонлигида спортнинг “Кураш” тури бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида ҳудуд очиқ биринчилиги бўлиб ўтди

×

 2021-12-10 23:56:29    188

PDF yuklash
Chop etish


“Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 29 йиллиги”га бағишлаб, спортнинг “Кураш” тури бўйича 2005-2006, 2008-2009, 2011-2012, 2015-2016 йилларда туғулган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ҳудуд очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада Фурқат, Бешариқ, Ўзбекистон туманлари ҳамда Қўқон шаҳридан келган ўсмирлар куч синашдилар.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад;-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини янада ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4881- сонли қарорида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш.-Туман-шаҳардаги барча ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга, миллий спортимиз курашга бўлган қизиқишларини ошириш;-Туман-шаҳардаги барча ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга, кураш машғулотларига доимий жалб қилиш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш;-Туман-шаҳар мусобақасида иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган спортчилардан туман-шаҳар терма жамоаларини шакиллантириш.


Мусобақада ғолиб бўлган спортчилар туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Фарғона вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Кураш федерацияси Фарғона вилояти бўлими томонидан дипломлар ва медаллар ҳамда қимматбахо совғалар билан тақдирланадилар.