Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари ўз маҳаллаларига таништирилди

×

 2022-01-17 23:53:40    334

PDF yuklash
Chop etish


Хабарингиз бор, Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш тўғрисида тегишли фармойиш қабул қилинган.
Бугун туман ҳокими, секторлар раҳбарлари бошчилигида хар бир ҳудудда ҳоким ёрдамчилари маҳалла раислари, фаоллари, кенгаш аъзолари, депутатлар, маҳалла ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар иштирокида таништирди.
Ҳоким ёрдамчиларига маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш учун устувор равишда маҳалладаги муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда фаолиятини олиб бориш, ўзига бириктирилган маҳаллани ривожлантириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, ижросини таъминлаши, ажратилаётган ресурслардан самарали фойдаланиш юзасидан доимий мониторингни амалга ошириш вазифалари бир қатор эслатилди.