Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди
2022-01-21 08:44:10 222
Кенгаш раҳбари Жаҳонгир Жуманов раислигида ўтган сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибида “Feyxan Teх” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини ўрганиш ҳулосасига кўра, “Feyxan-Teх” МЧЖнинг Фурқат туманида пахта-тўқимачилик кластери сифатидаги фаолиятини якунлаш масаласи, шунингдек 18 январдаги вилоят ҳокимлигида ўтказилган ижроия аппарат йиғилишининг қарори ижроси тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Ушбу масалалар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Музаффаржон Танибердиев ва Фурқат тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Тоиржон Сиддиқовларнинг ахборотлари тингланди.
Қизғин муҳокамалар билан ўтган сессияда барча масалалар депутатлар тасдиғига ҳавола этилиб, тегишли қарор қабул қилинди.