Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ФУРҚАТ ТУМАНИДА ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА НАЗОРАТ ОЙНАСИ ЮРИТИЛАДИ

×

 2022-01-21 08:45:25    181

PDF yuklash
Chop etish


Эшон МФЙда туман ҳокими,  1-сектор раҳбари Жаҳонгир Жуманов режага мувофиқ ҳудуддаги ёшлар билан учрашди. Учрашувда 17 нафар ёшлар ўзларининг таклиф,  ташаббус ва муаммолари юзасидан сектор раҳбарига мурожаат қилишди. 
Тадбиркорлик фаолияти учун дастгоҳ олиш 1та,  имтиёзли кредит олиш йўналишида 9 та, деҳқончилик қилиш учун ер олиш йўналишида 5 та,  2 та мурожаат эса контракт тўловига ёрдам бериш шунингдек, маҳалла ҳудудига сув тармоғи тортиш масаласида мурожаат келиб тушди. 
Туман ҳокими ҳудудга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси ҳамда масъулларга ушбу мурожаатларни тезкорлик билан  ҳал этиш юзасидан топшириқлар берди.  Шунингдек, ҳар бир сайёр қабулда ёшлардан тушган мурожаатларни назоратга олиш,  мурожаатлар ижросида натижадорликка эришиш мақсадида назорат ойнасини юритиш, ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмаслигини таъминлаш борасида топшириқлар берилди.  Қувонарлиси, ҳудуд ёшлари боқимандаликка берилмагани, аниқ мақсад билан олдинга интилаётгани тахсинга сазовор. 
-Ўтган йили деҳқончилик учун ёшларга ер берилганда, имкониятдан мен ҳам фойдалангандим, бир мавсумнинг ўзидан 10 миллион сўм даромад қилдим. Бу йил ҳам ер олиб,  яна деҳқончилик қилмоқчиман, бунинг учун сизга раҳмат айтаман,  - дейди Жўраев Элдиёр