Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида 2021 йил давомида 541 нафар ёшларга 919,6 млн сўмлик турли хил ёрдамлар кўрсатилган.

×

 2022-01-21 08:46:59    171

PDF yuklash
Chop etish


Ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида Фурқат туманида 2021 йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилди:
Жами 541 нафар ёшларга 919,6 млн сўмлик турли хил ёрдамлар кўрсатилган.

Хусусан: Ижтимоий кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган 82 нафар ёшларга 490 минг сўмдан жами 40 млн. 180 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам, 323 нафар ёшларга 609,7 млн. сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари берилди.


Жумладан:- 7 та мотокультиватор, 10 инкубатор, 42 та тикув машинаси, 68 та пишириқ печи, 35 та дори сепиш аппарати ва велосипед, 37 та пайвандлаш ускунаси, 38 та моторли арра, 3 та перфаратор, 14 та автомобил ювиш ускуналари (карчер), 59 дона дрел, 59 дона сантехник дазмол берилди. 


81 нафар ёшларга 101,9 млн.сўмлик “BC” тоифаси бўйича хайдовчилик гувоҳномалари тўловининг қонунда белгиланган қисми тўлаб берилди.34 нафар талаба ёшларнинг 68,5 млн.сўмлик  контракт тўловининг бир қисми тўлаб берилган.2 нафар тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларга 25,8 млн.сўмлик даволаниш билан боғлиқ харажатлари, 1 нафар ёшнинг 2 млн сўмлик сафарбарлик чақируви резерви харажатлари қопланди.


- Беш муҳим ташаббус тадбирларини молиялаштириш учун 44 та тадбирларга 63,3 млн.сўм маблағ сарфланган ва ёшларнинг истедодларини қўллаб қувватлаш мақсадида 18 нафар ёшларга 8,1 млн.сўм маблағ ажратилган.