Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИНИНГ 245 ВА 2458-МОДДАЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

×

 2022-01-22 17:16:13    152

PDF yuklash
Chop etish


2022 йил 11 январь куни Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-744-сонли қонуни қабул қилинди.

Ушбу қонунга кўра

1) 245-модданинг биринчи қисмидаги:

«43» рақами «43 (бундан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳоллари мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилди;

«1972» рақами «1972, 1973» рақамлари билан алмаштирилди;

«2002» рақами «2002 (бундан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳоллари мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилди;

«2411 — 2418 ва 24110» деган сўзлар «2415 ва 2417» деган сўзлар билан алмаштирилди;

2) 2458-модда қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«2458-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда унинг девони ходимлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ушбу Кодекснинг 43 (тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари қисмида), 2002 (тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари бузилиши қисмида), 2411 — 2414, 2416, 2418, 24110-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тарзидаги маъмурий жазоларни қўллашга унинг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспекторлари ҳақлидир»-деган мазмундаги ўзгартиришлар киритилди.

Бундан ташқари ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши мазкур қонун билан белгилаб қўйилди.

 

Жиноят ишлари бўйича 
Фурқат туман суди раиси                                                                    О.Хасанов