Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 51 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир

×

 2022-01-25 08:40:35    171

PDF yuklash
Chop etish


Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини сифатли ва юқори савияда ўтказилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика кўмитасининг  ўрни  каттадир.  Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 16-мартдаги “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги ЎРҚ- 611-сонли қонунининг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги ваколати қуйидагилардан иборатдир:


рўйхатга олиш ҳужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Аҳолини рўйхатга олиш дастурини ва рўйхатга олиш варағининг шаклларини ишлаб чиқади;

рўйхатга олиш варақлари тайёрланишини ва ҳудудларга етказилишини таъминлайди;

аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида аҳолини хабардор қилишга доир ишларни мувофиқлаштиради;

рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини, шунингдек шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва уларга ишлов беришни амалга оширади;

рўйхатга олиш варақлари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларининг сақланиши (шу жумладан вақтинча сақланиши), йўқ қилиниши тартибини белгилайди;

рўйхатга олиш варақлари ва бошқа аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини сақлаш ва йўқ қилишни таъминлайди.