Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


САЙЁР ҚАБУЛЛАР, ВИРТУАЛ ҲАМДА ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ ОРҚАЛИ КЕЛИБ ТУШГАН ТАКРОРИЙ МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛДИ

×

 2022-01-26 23:25:29    209

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов Президент виртуал ва халқ қабулхоналари, сайёр қабуллар орқали такрорий мурожаат йўллаган 13 нафар фуқаролар билан учрашди. Учрашувда иштирок этган фукароларнинг муаммолари синчковлик билан ўрганилди. Қабул қилинган мурожаатлар юзасидан тегишлилиги бўйича ташкилот раҳбарларига вазифалар тақсимланиб, ижроси назоратга олинди. 13 та мурожаатдан 7 таси шу жойнинг ўзида тегишли тартибда ҳал этилди, 3 тасига қонуний тушунтириш берилиб, 3 таси қатъий назоратга олинди. -  Уч нафар фарзандим соғлиги ёмонлашгани сабабли Фарғона шаҳридаги болалар шифохонасига жойлаштирдим. Ҳозирда уларни даволатиш учун моддий томондан қийналганим сабабли туман ҳокимига мурожаат қилдим, - дейди Султон қишлоғида яшовчи Комила Алиматова, - туманимиз ҳокимига раҳмат, шу жойнинг ўзида ҳомий топиб, 800 минг сўм миқдорида моддий ёрдам беришди. Фарзандларим соғайиб кетса, ишимни давом эттираман ва моддий аҳволимни яхшилашга эришаман. Ана шундай мурожаатчилардан яна бири Кичик янги фуқаролар йиғинида яшовчи Ёрқиной Шеронова ҳам яшаш хонадонининг атрофини девор билан ўраш масаласида туман ҳокимига мурожаат қилди. Фуқарога ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 200 минг сўм пул берилди, яшаш хонадонини девор билан ўраш учун ҳомийлар бириктирилди, шунингдек, фуқарога моддий аҳволини яхшилаш ҳамда томорқасидан унумли фойдаланиши учун бир сотихли иссиқхона қуриб бериладиган бўлди. Мустақиллик МФЙда яшовчи Бургутбой Мелиев соғлигини тиклаш учун тиббиёт муассасасида даволанишга ёрдам беришни сўради. Фуқаронинг мурожаати ҳам шу жойнинг ўзида қаноатлантирилди. Фарзандининг контракт тўловини тўлаш учун ёрдам сўраб келган фуқаро Умидахон Норқўзиеванинг мурожаати ҳам тез фурсатда ҳал этиладиган бўлди. Қолган мурожаатчиларга ҳам нақд пул кўринишида пул маблағлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари уйларига етказиб берилди.