Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида яқин кунларда фойдаланишга топшириладиган Ўзбекистон халқ устаси Муҳаммадали Юнусовнинг устахонаси қошидаги Ёғоч ўймакорлиги марказида 1000 дан ортиқ ёшлар иш билан таъминланади

×

 2022-01-28 21:45:20    235

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фурқат тумани Қўқонбой МФЙ ҳудудида “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонаси томонидан амалга оширилаётган, умумий қиймати 7 млрд. сўмлик “Миллий ҳунармандчилик йўналишида ёғоч ўймакорлиги” инвестиция лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.




Қурилиш ишлари якуний босқичга кириб, баҳорнинг илк кунларида фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган ушбу марказда устанинг 1000 дан зиёд шогирдлари доимий иш ўрнига эга бўлади. Йиллик 6 миллиард сўмликдан зиёд қўл меҳнатига асосланган маҳсулот ишлаб чиқарилади. 



Уста ўймакор Муҳаммадали Юнусов Самарқанд шаҳридаги Дониёр пайғамбар мақбарасида 60 нафар устазода шогирдлари билан 8 қирралик, 8 устунлик миллий аркли айвон, Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом масжиди мажмуаси айвон устунлари, пойтахтимизнинг Юнусобод даҳасида Қатағон қилинганлар хотирасига қурилган музейнинг устунларини ҳам ўймакор нақшлар билан безаган. Пойтахтимиздаги миллий боғда “Халқ амалий санъати” галереясининг айлана айвон қисми, Самарқанднинг Ҳазрати Имом Исмоил Ал-Бухорий мажмуаси айвонлари қурилиши  ва юртимизнинг кўплаб туман-шаҳарларидаги ёғоч ўймакорлиги ишлари айнан Муҳаммадали Юнусовга тегишлидир.