Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бугун оммавий ахборот воситалари ходимлари, вилоят мухбирлар, маҳаллий блоггерлар учун Фурқат туманига пресс-тур уюштирилди.
2022-02-01 19:23:42 221
Ҳудудларда амалга оширилаётган янгиликлар, бунёдкорлик ишларидан журналистларни хабардор қилиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти шаффофлигини ошириш, шунингдек, уларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини тубдан яхшилаш мақсадида вилоятимиз шаҳар ва туманлари бўйлаб пресс-тур ҳамда матбуот анжуманлари ўтказилиб келинмоқда.
Вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режага мувофиқ ташкил этилаётган мазкур тадбирларнинг навбатдагиси Фурқат туманида бўлиб ўтди.
ОАВ вакиллари ва журналистлар бу галги пресс-тур доирасида асосан тумандаги кичик саноат зоналари фаолияти, туман тадбиркорларининг ташаббуслари ва соҳа ривожи йўлида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
Пресс-тур давомида оммавий ахборот воситалари, маҳаллий блоггерлар иштирокида тумандаги Узунчек ёшлар кичик саноат зонаси ҳамда Томоша ёшлар кичик саноат зонасида амалга оширилган ишлар юзасидан лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.
Иштирокчилар Ушбу КСЗлардаги дон ва дуккакли маҳсулотларни қайта ишлаш ва экспортга йўналтиришга ихтисослашган лойиҳалар, қурилиш материаллар ишлаб чиқарилаётган жараёнлари билан танишдилар. Корхона раҳбарлари ва ишчи ходимлар билан суҳбатлашиб, ўзларини қизиқтирган маълумотларга эга бўлдилар.
Шунингдек Пресс-тур давомида ОАВ Томоша маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган КСЗда фаолият юритаётган “ODILBEK EXPORT” МЧЖ томонидан турли ўлчамдаги (мих ва ва самарез) қурилиш материаллари ишлаб чиқараётган тадбиркор Эрназарова Матлубахоннинг тадбиркорлик фаолияти билан танишдилар. Лойиҳа қиймати 750 млн сўм, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2 млрд 600 млн сўм, яратилган ишчи ўрни 10 та. Кейинги манзил ушбу КСЗдаги тадбиркор Деҳқонов Илҳомжонга тегишли бўлган "ИЛҲОМЖОН РАВНАҚИ" МЧЖ қурилиш материллари (шпателёвка, эмулция, травентин) ишаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа билан танишдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга тадбиркорлар томонидан тўлақонли жавоблар олдилар.
Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ