Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг хабар беришича Қўқонбой фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабулда 4 нафар маҳкумнинг ишлари кўриб чиқилиб, озодликни чеклаш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган

×

 2022-02-01 21:30:34    257

PDF yuklash
Chop etish


22 январь куни Фарғона вилоят судининг судьялари Б.Хайдаров, А.Миножиддинов, А.Акбаров, Д.Мадаминов ва жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси О.Хасановлар иштирокида Қўқонбой маҳалла фуқаролар йиғинида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллалар, туманларда профилактика ишларини жонлаштиришга қаратилган сайёр қабул ўтказилди. 
Ушбу сайёр қабул жараёнида жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси О.Хасанов томонидан муқаддам жиноят ишлари бўйича суд ҳукми билан жазо тайинланган, ушбу жазодан ўзига тегишли ҳулоса чиқарган ва тузалиш йўлига ўтган 4 нафар маҳкумларнинг ишлари кўриб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан ўталмаган жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод этилди. Ушбу сайёр қабул жараёнида 1 нафар маҳкум ахлоқ тузатиш тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан олдин шартли озод этилган бўлса, 3 нафар маҳкум озодликни чеклаш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди. Жазо муддатидан олдин озод этилганларнинг 3 нафари эркак ва 1 нафари аёл кишини ташкил этади.

 

Жиноят ишлари бўйича 
Фурқат туман суди раиси О.Хасанов