Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУХТОЖ ТОИФАЛАРИНИ МОДДИЙ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТИМИЗ ЭЪТИБОРИДА
2022-02-19 20:09:20 240
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, кўмакка мухтож фуқароларга ва ёлғиз кексаларга моддий томонлама давлат ёрдамини кўрсатиш кўламини кенгайтириш ҳамда самарадорлигини янада ошириб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январ кунги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларни моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-58-сон Фармони қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 14 апрелда “Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4715-сон Фармони қабул қилинган бўлиб, унда корхона ва ташкилотларда ишловчи қуйидаги тоифадаги шахслар;
- 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари
- 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар
- Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар (нафақа олувчилар)
- Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва «Слава» орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар. Фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари, Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар, кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар, ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар
- 1941 — 1945 йиллардаги урушнинг меҳнат фронти қатнашчилари учун ҳар ойда компенсация тўлови белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги ПФ-58-сон Фармонига асосан 2022 йилнинг 1 март санасидан бошлаб қонунчиликка қуйидагича ўзгартиришлар киритилди:
- Компенсация тўлови, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахсларга, ушбу шахсларнинг пенсия олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаролиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъий назар тўлаб борилиши;
- Ижтимоий нафақа олувчи, ўзгалар парваришига мухтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилиб, ушбу шаҳслар учун ҳар ойлик компенсация тўловининг миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизи (2022 йил 1 феврал холатига 130.050 сўм) миқдорида тўланиши
- Ёши 100 ёшга тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланиб, ушбу шахсларга нафақасига ҳар ойда тўланадиган қўшимча тўлов пенсия ва нафақа тайинланган ташкилот орқали республика бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари молиялаштирилиши белгиланди.
Шунга асосан туманимизда яшаётган юқорида келтирилган тоифаларга кирувчи фуқаролари шахсини тасдиқловчи хужжатлари билан биргаликда туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига келишларинии сўраймиз.
Фурқат тумани бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси бошлиғи ўринбосари У.Ибрагимов