Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат туманида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, экин ерларининг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламига ижара ҳуқуқи асосида экин ер майдонлари ажратиш борасидаги ишлар юзасидан
2022-03-03 08:40:21 268
Туманда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, экин ерларининг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламига деҳқончилик билан шуғулланиш учун 10 йил муддатга ижарага экин ер майдонлари ажратиш борасидаги ишлар юзасидан туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида ОАВ вакиллари, журналистлар, маҳаллий блоггерлар ҳамда аҳоли вакиллари иштирокида "Пресс-тур" ва "Очиқ мулоқот" ўтказилди.
Дастлабки манзил "Довуд-Томоша" массивидаги дала майдонлари бўлди. Куни кеча Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларнинг 14 нафарига 10 йил муддатга ижара асосида берилган экин ер майдонида туман ҳокимининг топшириғига кўра зарур техникалар жалб қилиниб, аҳолининг хоҳиш-истагидан келиб чиққан ҳолда 14 та лотнинг ҳар бирига картошка маҳсулоти экилди. Шартномага асосан "Сара уруғлар" кластери томонидан 300 кг ўғит ва 2 тонна уруғлик маҳсулотлари етказиб берилди. Туман ҳокими ушбу берилган имкониятлардан самарали фойдаланиш, шижоат билан меҳнат қилиб, ерни парваришлаш орқали юқори ҳосил олиш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Соҳа масъулларига ҳосилни ерга қадаш, етиштиришда бўлажак заминдорларга кўмаклашиш вазифаси юклатилди.
Очиқ ва шаффоф руҳда ўтган мулоқотда журналист ва блоггерларга аниқ статистик маълумотлар тақдим этилди. Шу жумладан 2022 йилда туманда кам ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 196 га. экин ер майдони ажратиб олиниб, 1177 та лотлар очиқ электрон танловга чиқарилган. Ҳозирги кунда 986 та лотлар 145 минг гектар экин майдонда ғолиблар аниқланган. Ушбу ерларда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш белгиланганлиги маълум қилинди.
Кейинги манзил Бекобод маҳалла фуқаролар йиғини бўлди. "Бекобод", “Кўк-дўппи”, “Янги” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 78 нафар ишсиз, кам даромадли ҳамда “дафтар”ларга киритилган эҳтиёжманд оилалар 10 йил муддатга 15 сотихдан ижара ҳуқуқи асосида экин ер майдонларига эга бўлишди. Ажратилган хар бир контурларда давлат хизматлари марказининг сайёр хизмати жалб қилиниб, шу ернинг ўзида ерларнинг тегишли кадастр ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилди.
Шунингдек фуқароларга кластерлар таништирилиб, шартномага асосан уруғлик, ўғит етказиб бериш, фуқароларни кафолатли сув билан таъминлаш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда доимий кўмаклашиш вазифалари юклатилди.
Туманда деҳқончилик учун ижарага ер ажратиш тадбирлари давом этмоқда.
Шундан сўнг тадбир қатнашчилари тумандаги "Сарварбек Ўғлонов", "Валиахд", "Унумдор ер тухфаси", "Ғанижон ота" фермер хўжаликлари дала майдонларида бўлиб, 60.1 гектар майдонларида сув тежовчи техналогияларни ҳам кўздан кечиришди.
Шунингдек, Фурқат туманида 2021 йилда 43 нафар фермер хўжаликлари билан 758 гектар пахта майдонларини томчилатиб суғориш техналогияларини жорий этишда шартномалар тузилиб, сув тежовчи техналогиялар жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сонли қарорига асосан сув тежовчи техналогиялар жорий этиб, ишга туширилган майдонларнинг ҳар бир гектарига 8 млн. сўмдан субсидия маблағлари ажратилган.
Жорий йилда Фурқат туманида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш техналогияларини жорий қилишда 1600 гектар режа белгиланган бўлиб шундан 1300 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш, 300 гектар ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш техналогиялари жорий қилиш белгиланган. Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш бўйича бугунги кунда туманимизда РИСЕ Данғара, ДРИП СУППЛЕ ва Зилол сув қурувчи фирмалари томонидан 55 нафар фермер хўжаликлари билан 1305 гектар пахта майдонларига, 21 нафар фермер жўжаликлари билан 380 гектар ғалла майдонларини ёмғирлатиб суғориш техналогияларини ўрнатиш бўйича шартномалар тузилган. Ёмғирлатиб суғориш техналогиялари жорий этишда 4 нафар фермер хўжаликларининг умумий майдони 60.1 гектар майдонларида сув тежовчи техналогиялар тўлиқ жорий этилиб, ишга туширилган. Қолган майдонларда қурувчи фирмалар томонидан тик қудуқлар ва дала ички ишлари бажарилмоқда.
Пресс-тур Қўқонбой қишлоғида давом эттирилди. Ушбу маҳаллада субсидия асосида 8 та хонадонга 3 сотихдан Олтиариқ тажрибаси асосида токзорлар ва мини иссиқхоналар барпо этилди. Шу жумладан Қолгандарё массивида туман ҳокими ва ҳудуддаги фермер хўжалиги раҳбарлари билан ҳамкорликда "Узақов Маъмуржон замини" фермер хўжалигида 20 сотих майдонда махсус токзорлар бунёд этилмоқда. Шунингдек Катта янги қишлоғида яшовчи 9 та ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга 11 сотих майдонга субсидия асосида худди шундай токзорлар қуриб берилмоқда. Журналист ва блоггерлар қурувчи мутахассисларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан соҳа мутахассисларига мурожаат қилиб керакли тавсия ва жавоблар олишди.