Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Фурқат туманида уй-жойга муҳтож, оғир ижтимоий вазиятда яшаётган ва ногиронлиги бўлган 15 нафар хотин-қизга янги уй-жойлар топширилди

×

 2022-03-09 09:05:52    221

PDF yuklash
Chop etish


Уйларни топширишга бағишланган тадбирда сўз олган туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов ва бошқалар томонидан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатимизда одамларнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига кўмаклашиш, айниқса, кам таъминланган оилалар вакилларини, ногирон, оғир шароитларда яшаётган аёлларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.  

- Йиллар давомидаги орзу-умидларингиз, мақсадларингиз рўёбини кўриш, қувончли кунингизга шерик бўлиш менга ҳам катта қувонч бағишлайди, - дейди туман ҳокими. - Тақдир тақозоси билан ҳаётда оғир синовларни бошидан ўтказган, мана шундай қувончли кунлар келишини кутиб яшаган 15 нафар турар-жойга ўта муҳтож, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларимиз замонавий, барча қулайликларга эга уй-жойлар билан таъминланди.


Фурқат туманининг Ғунча массивида барпо этилган барча қулайликларга эга 2 хонали янги уйлар топширилди.


- Мендан бахтли инсон йўқ, - дейди Маҳфузахон Раҳимова. - Уйли бўлдим. Энди ўз уйим бор, хотиржам яшай оламан. Давлатимизнинг эътибор ва ғамхўрлигидан яшашга бўлган умидим, давлатим, яхши инсонларга ишончим ортди. Қийналиб яшаётган мен каби аёллар ҳолидан хабар олиб, уларнинг мушкулини осон қилаётган инсонларга, мана шундай хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга раҳмат.


- Ота-онамнинг қарамоғида 12 йил яшадим, - дейди Болтакўл маҳалласида яшовчи Арофатхон Назарова. - Рўзғордан ортиб, алоҳида уй-жой қила олмадим. Ота-онам қариб қолди, ҳаётда жуда қийналдим. Шукур, энди байрамни янги уйда нишонлаймиз.


Субсидия асосида 20 йил муддатли кредит ҳисобига топширилган 12 та янги уйнинг бошланғич тўлови уй соҳибаларига давлат томонидан тўлаб берилди. 3 нафар хотин-қизларга эса 3 та ижтимоий уйлардан берилди. Ушбу уйларнинг йиллик ижара тўлови 270 минг сўмга тўғри келади.