Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ФУРҚАТ ТУМАНИДА НАВРЎЗ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2022-03-18 08:27:10    193

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу кунларда янгиланиш, яшариш ва гўзаллик байрами, дея ном олган, ҳар биримизнинг кўнглимизга баҳорий илиқлик ҳамда гўзалликни олиб кираётган севимли айёмимиз – Наврўз туфайли табиат чирой очмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 йилги умумхалқ Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги қарорига асосан жойларда, хусусан бугун туманимиздаги марказий ўйингоҳда ҳам «Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» шиори остида асосий байрам тадбири юқори савияда ташкил этилди. 
Марказий уйингоҳ ва унга туташ ҳудудлар баҳорни, Наврўзни мадҳ этувчи шиорлар ва чақириқлар, гуллар билан безатилгани байрамга ўзгача шукуҳ баҳш этди. Тантанали тадбирни туманимизнинг барча қишлоқларидан келган аҳоли вакиллари, ташкилот ва корхоналар ишчи-хизматчилари бойитдилар.
Тадбирни туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов табрик сўзи билан очиб, бу йилги Наврўз тантаналари туманимизда ўзгача бир руҳда, янгиликларга бой тарзда ўтказилаётганлигини алоҳида эътироф этди. 
Дарҳақиқат, сектор раҳбарлари бошчилигида маҳаллаларда Ёшлар форуми доирасида байрам тантаналари ташкил этилиб, йигит-қизлар ўртасида спортнинг турли йўналишларида мусобоқалар, китобхонлик тадбирлари ўтказилди, ҳунармандчилик кўргазмалари намойиш этилди. Барча ҳудудларда сумалак, кўкчучвара, кўксомса каби баҳорий таомлар тайёрланди.
Қолаверса, Наврўз байрами арафасида ҳудудларда кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Ижтимоий кўмакка муҳтож кам таъминланган, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиниб, меҳр ва эътибор кўрсатилди. 
Хулоса қилиб айтганда, минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку-зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, ҳосиятли байрам бугун қалбларимизга яна чексиз қувонч ва завқ бағишламоқда.
Байрам тадбири давомида Сардор Тоиров ҳамда Жалолиддин Ахмадалиев сингари ёшларимиз ардоғидаги санъаткорларнинг ташрифи ва ижро этган қўшиқлари эса тадбир иштирокчиларига чинакам байрам кайфиятини улашди. 
Бундан ташқари туман Маданият бўлими  ижодкор ва санъаткорлари томонидан тайёрланган адабий-мусиқий дастур йиғилганларга ҳавола этилди. Бир томонда миллий дор ўйинлари, варрак учириш, кураш сингари миллий ўйинлар, бир томонда ошпазлар фестивали ташкил этилиб, томошабинларни ўзига жалб этди. Мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ташкилланган кўргазмали ярмаркада эса қўл меҳнати намуналари, миллий таомлар ва пишириқлар, миллий кийимлар намуналари намойиш этилди. 
Буларнинг барчаси бу йилги Наврўз байрамининг янада файзли ва шукуҳли  ўтишини таъминлади. Байрам тантаналари маҳаллаларда, ташкилот ва меҳнат жамоаларида давом этади.