Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат тумани тарихида биринчи сиҳатгоҳ, “Тинчлик" сиҳатгоҳи иш бошлади

×

 2022-03-24 20:33:21    191

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат тумани "Шўр" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Тинчлик қишлоғида "Қўқон экотуризм" МЧЖ га қарашли “Тинчлик" сиҳатгоҳи иш бошламоқда.
Бугун ушбу сиҳатгоҳнинг очилиш маросимига бағишланган тантанали тадбирда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, сектор раҳбарлари, тиббиёт муассасаси ходимлари, ҳудуддаги ҳоким ёрдамчиси, кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари, журналистлар, маҳаллий блоггерлар иштирок этди. 
Тадбир аввалида муассаса раҳбарияти томонидан ҳудуддаги 3 нафар кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун "суннат тўйи" ўтказилиб совғалар ҳадя этилди.
Алвон рангли ленталар қирқилиб,  тадбир иштирокчилари учун пресс-тур ташкил этилди.  Тадбир иштирокчилари сиҳатгоҳдаги яратилган шароитлар ва беморларга кўрсатиладиган хизматлар билан танишдилар. Журналист ва блогерлар шифокорлар орқали керакли маълумотларга эга бўлдилар.
Сиҳатгоҳда 30 нафар иш ўрин яратилган бўлиб, 60 дам олиш ўринга эга, 2-3 кишилик хоналардан иборат. Шифо масканида физиотерапевтик аппаратлар, туз ғори, балчиқли тампон, кедр бочка, парафин, қум ғори, аёллар касалликларини аниқлаш ва даволаш аппаратлари, даволовчи жисмоний тарбия, сув ҳаво ингаляцияси, фитобар, туя сути, ичак ювиш муолажалари орқали нафас олиш, таянч-ҳаракат, овқат ҳазм қилиш системаси, аллергик, неврологик, урологик, турли даражадаги камқонлик, паразитар, юрак-қонтомир касалликлари даволанади.