Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Сессияда Фурқат туманида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

×

 2022-03-26 08:13:02    180

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг навбатдаги қирқ олтинчи сессияда туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, халқ қабулхонаси, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибига кўра, Фурқат туманидаги фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгаши Котибияти мудири Ифтиҳоржон Жўраевнинг ахборот ва таклифлари тингланди.
Сессиядан сўнг сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси аъзолари, маҳалла раислари, депутатлар, иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши 2022 йил 16 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги КҚ-320-IV-сонли қарори ижросини таъминлаш, мазкур қарор билан Фурқат туманидаги 34 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг 2022 йилнинг май ойида ўтказилиши белгиланган навбатдаги сайловига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси туман ҳокимлигининг фейсбук ижтиомий саҳифаси орқали жонли эфирга узатиб борилди. 

Сессияда кўриб чиқилган масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.