Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ФУҚАРОЛАР МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЮРТБОШИМИЗ ЭЪТИБОРИДА
2022-03-28 18:43:52 317
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 февралдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-74-сонли Фармонига асосан ногиронлиги бўлган фуқароларга тўланадиган ногиронлик нафақаси оширилиши ҳамда ногирон фарзандни тарбиялаётган шахсларга ҳар ойда нафақа тўловлар жорий этилиши белгилаб ўтилди.
Юқоридагиларга асосан, 2022 йилнинг 1 апрел санасидан бошлаб меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга (яъни, иш стажига эга бўлмаган) бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача ошириши белгиланди.
Шунингдек 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови жорий этилиши белгиланди.
Парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига қилган мурожаатлари асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман бўлимлари томонидан тайинланиши ва тўланиши жорий этилди.
Фурқат тумани бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи М.Юнусова