Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


КРЕДИТ ШАРТНОМАЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН НИЗОЛАРДА ЮРИДИК ШАХСНИНГ ПАЛАТАГА АЪЗОЛИГИ ҲАҚИДАГИ ГУВОҲНОМА ВА ШАРТНОМАНИ ИЛОВА ҚИЛИШ ЛОЗИМ БЎЛАДИ.

×

 2022-03-31 14:04:08    515

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикасида кредит шартномаси билан боғлиқ бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига оид муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий база яратилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлдаги ЎРҚ-483-сонли қонунига кўра, «Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги (янги таҳрири) қонун қабул қилинган бўлиб, унинг 3-моддасида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасини ташкил этиш мақсади кўрсатилган. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) тадбиркорлик ташаббусини амалга ошириш учун қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитларни таъминлаш, бизнес ҳамжамияти ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар ўртасида ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини барча чоралар билан қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилади деб кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддаси кредит шартномаси кўрсатилган бўлиб, унга кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади деб кўрсатилган.

Шу ўринда суд амалиётидан олинган бир мисолга мурожаат қиламиз. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси — банкнинг манфаатини кўзлаб, жавобгар — хусусий корхонага нисбатан кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундиришни сўраган.

Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси юридик шахс банкнинг манфаатини кўзлаб даъво ариза тақдим қилган бўлса-да, даъво аризага банк филиалининг палатага аъзолиги ҳақидаги гувоҳномаси ва шартномасини  илова қилган. Айни ҳолатда юридик шахс - банкнинг палатага аъзолиги ҳақидаги гувоҳномасини ва шартномасини илова қилиши лозим эди. 

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 122-моддасида аризани кўрмасдан қолдириш асослари кўрсатилган бўлиб, унинг 1-қисми 2-бандига кўра, манфаатдор шахс номидан ариза иш юритишга ваколати бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса ариза кўрмасдан қолдирилиши кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг палата аъзолари манфаатларини кўзлаб берилган даъво аризаларга Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва юридик шахс – банк ўртасида тузилган аъзолик шартномаси ҳамда гувоҳномаси илова қилиниши лозим. Мазкур талабга риоя қилинмаганда даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, даъво аризаси (ариза) ФПК 122-моддасининг 2-бандига мос ҳолда кўрмасдан қолдирилади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 123-моддасида аризани кўрмасдан қолдириш тартиби ва оқибатлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра, аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Ажримда суд ишнинг ҳал этилишига тўсқинлик қилаётган, ушбу Кодекс 122-моддасининг 2, 5, 6, 7, 8, 10, 101 ва 11-бандларида санаб ўтилган ҳолатларни бартараф этиш йўлларини кўрсатиши шарт деб кўрсатилган.

Мазкур модданинг 4-қисмига кўра, аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин манфаатдор шахс судга ариза билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли деб кўрсатилган.

 Банк филиали фуқаролик ҳуқуқий муносабат иштирокчиси эмаслигини, фақат юридик шахс - банк фуқаролик ҳуқуқий муносабат иштирокчиси бўлиши мумкинлигини, даъвогар юридик шахс - банк манфаатини кўзлаб судга мурожаат қилинган бўлса-да, даъво аризага банк филиалининг палатага аъзолиги ҳақидаги гувоҳномасини ва шартномасини илова қилганлигини, айни ҳолатда даъво аризага Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва юридик шахс - банк ўртасида тузилган шартномаси ҳамда аъзолик гувоҳномасини илова қилиниши лозимлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини манфаатдор шахс номидан ариза иш юритишга ваколати бўлмаган шахс томонидан берилганлиги сабабли даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топган. Келгусида даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва юридик шахс – банк ўртасида тузилган аъзолик шартномаси ҳамда гувоҳномасини даъво аризага илова қилиши лозим бўлади.

Шунингдек, суд, шу каби хато ва камчиликларга такрор йўл қўймаслик учун даъвогарнинг юқори турувчи ташкилотига нисбатан хусусий ажрим чиқариш орқали муносабат билдирган.

 Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона
туманлараро судининг судьяси
С.Л.Анваров