Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва у асосида тасдиқланган концепцияда белгиланган талабларнинг мазмун ва моҳияти юзасидан
2022-04-05 05:07:39 390
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.11.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва у асосида тасдиқланган концепцияда белгиланган талабларнинг мазмун ва моҳияти Фурқат туман прокурори Санжарбек Аминжонов томонидан тумандаги ташкилотлар раҳбар ва ходимларига батафсил тушунтириб ўтилди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш бўйича мутлақо янги механизмларни жорий этиш ҳамда жамиятда оммавий хавфсизлик маданиятини шакллантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимининг самарадорлигини ошириш мақсадида 50 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб, мазкур йўналишдаги масъул давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда жамоатчилик тузилмалари фаолияти ва ўзаро мақсадли ҳамкорлиги йўлга қўйилди.
Шу билан бирга, жаҳонда кучайиб бораётган турли хавф-хатар ва зиддиятлар, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигига таҳдидлар, пандемия, табиий ва техноген офатлар масъул давлат тузилмаларига ўз фаолиятини Президентимиз таъбири билан айтганда, «Барча саъй-ҳаракатларимиз инсон қадри учун» деган устувор ғоя асосида янада такомиллаштириш вазифасини юкламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
26 мартдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6196-сонли Фармонига мувофиқ, шунингдек, мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада ривожлантириш ҳамда ушбу йўналишдаги давлат сиёсатининг истиқболли йўналишларини белгилаш мақсадида:
29.11.2021 йилда Давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сонли Фармони имзоланди.
Ушбу ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепцияси;
- 2022–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси;
- Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини
2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепцияси миллий хавфсизликнинг асосий йўналишларидан бири хисобланган жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини белгиловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
Концепцияда қўлланилган асосий тушунчалар:
Жамоат хавфсизлиги — шахс, жамият ва давлат манфаатларини, инсоннинг қонун билан ҳимояланган ҳуқуқ ва эркинликларини, моддийва маънавий бойликлар, диний бағрикенглик, ижтимоий ва миллатлараро муносабатларни (кейинги ўринларда — жамоат хавфсизлиги объектлари) қонунга хилоф тажовузлардан (ғайриижтимоий хулқ-атвор, маъмурий ҳуқуқбузарлик, жиноятлардан) ҳамда табиий ва техноген характерга эга фавқулодда ҳолатлардан ҳимояланганлик ҳолатидир.
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш - давлат томонидан жамоат хавфсизлиги объектларини ҳимоя қилиш учун белгиланадиган ҳамда доимий равишда такомиллаштириб бориладиган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа комплекс ташкилий чора-тадбирларни қамраб олувчи яҳлит тизим ҳисобланади.
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги миллий манфаатлар:
- мамлакатда конституцион тизимнинг мустаҳкамлигини ва жамиятда ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш;
- аҳолининг ҳуқуқий онги ва сиёсий-ҳуқуқий маданиятини, сиёсий ҳамда ижтимоий фаоллиги, фуқаролик маъсулиятини ошириш асосида мамлакатда ҳуқуқий жамиятни барпо этиш ва мустаҳкамлаш;
- ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуриш, давлат ва жамият бошқаруви тизимини мустаҳкамлаш, давлат ва жамият ишларини бошқаришда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш;
- мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўзини ўзи бошқарув органлари, нодавлат нотижорат ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг фаол ва бунёдкор ролини, жамият ва давлатнинг ўзоро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш;
- жамиятда миллатлараро ва динлараро муносабатларни, диний бағрикенглик маданиятини, дўстлик, ўзоро ҳамкорлик ва гуманизмни ҳар томонлама мустаҳкамлаш;
- дунёда доимий равишда кечаётган ўзгаришлар ва улар билан боғлиқ реал ҳамда юзага келиши мумкин бўлган таҳдидлар шароитида жамиятнинг ўзлигини (тили, маданияти, ижтимоий тузилиши, миллий ўзига хослиги ва динини), яъни ўзини-ўзи сақлаб қолиш қобилияти ва салоҳиятини мустаҳкамлаш.
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
- жамоат хавфсизлигига таҳдидларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шу жумладан, кенг қамровли мақсадли дастурларни қабул қилиш ва ижросини таъминлаш;
- жамоат хавфсизлиги объектларини қонунга хилоф тажовузлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш, шу жумладан, бундай тажовузларнинг асосий омилларини барвақт олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш;
- ижтимоий ва миллатлараро низоларни профилактикасини амалга ошириш;
- ҳар қандай кўринишдаги терористик ва экстремистик фаолиятни аниқлаш ва чек қўйиш, коррупция, гиёҳванд ва психотроп моддалар, қурол, ўқ-дори, портовчи моддалар, ноқонуний миграция ва одам савдоси ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига қарши каратилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш;
- ижтимоий инфратузилманинг, шу жумладан, туризм объектларининг узлуксиз ва хавфсиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;
- транспорт инфратузилмасини, транспорт воситаларининг хавфсизлик стандартларини ва йўл-ҳаракати қоидаларини такомиллаштириш орқали йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида етказиладиган зарар ва ўлим билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш;
- жиноят содир этишга мойил, маъмурий ва пробация назоратига олинган ҳамда минталитетимизга ёт бўлган ғоялар таъсирига тушиб адашган шахсларни ижтимоийлашуви, шу жумладан уларнинг касб-ҳунар ўқитиш ва тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали ушбу тоифадаги фуқаролар томонидан қайта жиноят содир этилишига йўл қўймаслик;
- аҳолини техноген ва табиий хусусиятдаги фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантириш ва доимий такомиллаштириб бориш;
- жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва тизимларини кенг жорий этиш;
- жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинадиган ваколатли давлат органлари куч ва воситаларининг доимий тайёрлигини таъминлаш, тезкорлигини ошириш, моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш, шунингдек, шахсий таркибининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси даражасини ошириш.
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолияти
асосий тамойиллари
- қонунийлик;
- фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш ҳамда уларни ҳурмат қилиш;
- очиқлик ва шаффофлик;
- жамоат хавфсизлигига тажовуз қилувчи таҳдидларни олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларининг устуворлиги;
- жамоат хавфсизлигини таъминлашда ҳаракатлар изчиллиги ва бирлиги.
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасини
давлат томонидан тартибга солиш
- Жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизими жамоат хавфсизлигини бевосита таъминловчи ва унда иштирок этувчи субъектлардан иборат.
- Жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан иборат.
- Бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролар жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этувчи субъектларга киради.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:
- жамоат хавфсизлигини таъминлашга ваколатли давлат органларининг қонунларни аниқ ва бир хилда бажаришлари устидан прокурор назоратини амалга оширади ҳамда уларнинг жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
- жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган профилактик ва махсус чора-тадбирларнинг самарадорлигини ўрганади ҳамда ваколатли давлат органларининг қўшма йиғилишларида муҳокама қилади;
- жамоат хавфсизлиги соҳасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш омиллари, сабаблари ва шарт-шароитлари юзасидан тизимли ва илмий таҳлилларни амалга оширади, уларни бартараф этишга қаратилган
чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкиллаштиради; - жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан прокурор назорати ҳужжатларини қўллайди ва уларнинг бартараф этилишини таъминлайди;
- жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасига рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва мавжуд воситаларни ягона ахборот платформасига интеграция қилишда тегишли давлат органлари билан ҳамкорлик қилади;
- фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ҳиссини шакллантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарашга қаратилган ҳуқуқий тарғибот ишларини бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда олиб боради.
Концепцияни амалга ошириш механизмлари
- жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ қонунчиликни такомиллаштириш;
- жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган мақсадли ва манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган идоралараро амалий ўқув машғулотларни ўтказиш;
- жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимида малакали кадрларни тайёрлаш, уларни жой-жойига қўйиш, тизимли малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни амалга ошириш;
- жамоат хавфсизлигига хавфларнинг ҳолати ва даражаларини белгиловчи мезонларни ва асосий кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;
- жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳолатининг жорийва истиқболдаги ривожланишини прогноз қилиш, мавжуд ва юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларни белгилаш, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- жамоат хавфсизлигига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга ошириш, уларни содир этган шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишини таъминлаш;
- жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ваколатли давлат органлари ва жамоат тузилмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва тезкор бошқаришнинг ягона марказлашган тизимини жорий этиш;
- жамоат хавфсизлигини таъминлашда рақамли технологияларни кенг жорий этиш;
- жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва уни татбиқ этиш чораларини кўриш, соҳада халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
- Жамоат хавфсизлигини таъминлашга таҳдидлар, уларнинг ҳолати ва ривожланиш тенденциялари, жамоат хавфсизлигини таъминланганлиги ҳолати белгиланган кўрсаткичлар асосида баҳоланади.
Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг жорий ҳолати манзилли ва мақсадли дастурларни, жамоат хавфсизлиги тизимини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш орқали амалга оширилади.
Концепцияни амалга оширишдан
кутилаётган натижа
- жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонунчилик янада такомиллаштирилади, мавжуд ҳуқуқий бўшлиқ ва зиддиятлар бартараф этилади, миллий хусусиятлар ва шароитлар эътиборга олинган ҳолда халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажриба татбиқ этилади;
- жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминланганлиги даражаси оширилади, қонун устуворлиги мустаҳкамланади, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш самарадорлиги оширилади;
- жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизими фаолиятининг шаффофлиги ва ошкоралиги таъминланади, соҳада жамоатчилик билан узвий ҳамкорлик даражаси оширилади;
- жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига ишни ташкил этишнинг замонавий шакл ва усуллари ҳамда илғор ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилади.
- Концепцияни амалга оширишнинг пировард натижаси жамоат хавфсизлигини, аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини самарали татбиқ этиш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлашнинг ишончли ва самарали механизмларини жорий этиш ҳисобланади.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари !
Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, “Юрт тинчлиги, ватан равнақи – олий неъмат” ҳисобланади.
Йиғилишдан кўзланган ягона мақсад, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлашда давлат органларининг жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро мақсадли ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва ҳар қандай хавф-хатарнинг олдини олишдир.
Ўйлайманки, йиғилишда иштирок этаётган барча раҳбарлар билан бир тану бир жон бўлиб, бугунги кунда олдимизга қўйилган вазифаларни тўғри ва самарали рўёбга чиқаришимиз зарур.
Фурқат тумани прокурори
Санжарбек Аминжонов