Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Ишга марҳамат” мономарказлари ҳақида маълумотга эгамисиз?

×

 2022-04-06 16:13:22    298

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарори билан “Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ишга марҳамат” мономарказлари тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.

Ушбу низом билан Ишга марҳамат мономарказларининг мақсад вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, мономарказларни бошқариш, тузилиши, фаолиятни ташкил этиш, Билим, кўникма ва малакани баҳолаш, мономарказларнинг мол-мулки ва уларни молиялаштириш тартиблари белгилаган.

Мономарказлар юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, алоҳида мол-мулкига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга, давлат намунасидаги бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида, шу жумладан, хорижий валютадаги ва бошқа ҳисобварақларига, реквизитларига эга бўлади, ўз номидан шартномалар тузади, мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларни амалга оширади, юкланган мажбуриятларни бажаради ҳамда суд, арбитраж органларида даъвогар ва жавобгар бўлади.

Мономарказларининг асосий мақсади ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга, тадбиркорликка ва хорижий тилларга ўқитиш, шунингдек, белгиланган тартибда хорижга вақтинча ишга жойлашиш учун кетаётган фуқароларни олдиндан мослаштириш, шу жумладан, уларни касб-ҳунар, тадбиркорлик ва чет тилларига ўқитишдан иборат.

Мономарказларининг фаолиятини ташкил этиш ҳудудий меҳнат органлари томонидан рўйхатга олинган ишсиз ва иш қидираётган шахслар, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда “лабор-мигратион” дастурий мажмуасида рўйхатга олинган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўғридан тўғри шартномага асосан бепул амалга оширилади.

Мономарказларда Касб-ҳунарга ўқитиш қуйидаги турлар бўйича амалга оширилади:

-узоқ муддатли ўқитиш — ўқув жараёни ўттиз ҳафтадан қирқ ҳафтагача давом этади;

-ўрта муддатли ўқитиш — ўқув жараёни беш ҳафтадан йигирма беш ҳафтагача давом этади;

-қисқа муддатли ўқитиш — ўқув жараёни тўрт ҳафтагача давом этади;

-ишлаб чиқаришда касб-ҳунарга ўқитиш — ўқув жараёни иш берувчида бир вақтнинг ўзида олиб бориладиган меҳнат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлиб, бир нафар ўқувчи учун келгусида иш берувчида ишга жойлаштирилган ҳолда касб-ҳунарга тайёрлашдан (стажировкадан) ўтиши йигирма беш ҳафтагача давом этади;

-мақсадли ўқитиш — ўқув жараёни тўрт ҳафтагача давом этади.

-Узоқ муддатли ва ўрта муддатли касб-ҳунарга ўқитиш мономарказ, иш берувчи, маҳаллий меҳнат органи ва ишсиз шахс ўртасида тузиладиган тўрт томонлама шартнома асосида амалга оширилади.

Агар ишсиз шахс ўқиш тугагач, жисмоний ва юридик шахслар учун иш ҳақини (меҳнат даромадини) олишга қаратилган хизматларни кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича меҳнат фаолиятини мустақил равишда амалга ошириш мажбуриятини ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтишни ўз зиммасига оладиган бўлса, ўрта муддатли ўқитишга доир шартнома тузилаётганда иш берувчининг иштирок этиши талаб қилинмайди.

Бундай ҳолатда ўқитиш мономарказ, маҳаллий меҳнат органи ва ишсиз шахс ўртасида тузиладиган ижтимоий шартномага асосан ташкил этилади.

Мономарказларнинг ўқитиш харажатлари қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:

меҳнат органлари йўлланмаси билан юборилган ишсиз фуқароларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар — Давлат жамғармаси маблағлари;

бошқа фуқаролар учун — фуқароларнинг ўз маблағлари ёки ўз ишчиларининг касбий малакасини ошириш учун (касб-ҳунарга ўқитиш, қайта ўқитишга) юборган иш берувчилар ёки янги ишчиларни                           касб-ҳунарга тайёрлаш учун буюртма берган ташкилотлар маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

 

Фурқат туман адлия
бўлими бош маслаҳатчиси С.Дехқонов