Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқатлик 18 ёшли Абдуллажон Расулов муддатидан аввал бир йўла 36 та халқаро университет талабаси бўлди

×

 2022-04-19 13:33:36    170

PDF yuklash
Chop etish


Абдуллажон Расулов Фурқат тумани Томоша МФЙ Қурултой қишлоғида туғилган. Дастлаб бошланғич таълимни маҳалласидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқиган. 

Сўнг Отаси Абдуҳалил Сотволдиевнинг талабчанлиги, фарзандининг ўқишига етарли шароит яратишни ўзининг бурчи деб билганлиги сабабли Қўқон шаҳридаги 5 - Вилоят ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига олиб борган.  У ерда 5 синфдан 9 синфгача таҳсил олган. 


Ҳозирда Тошкент шаҳридаги ТИҚХММИ  "International House Tashkent" академик лицейининг 2-босқич талабаси. 


Бугун Сотволдиевлар хонадонида қувончли кун сабаби оиланинг тўнғич фарзанди Абдуллажон муддатидан аввал бир йўла 36 та халқаро университет талабаси бўлди.


Жумладан, у Америкадаги Drexel University, University of Arizona, University of Delaware, University of Washington, University of Tampa, Marymount University ва яна бир қатор халқаро университетларда  ўқиш имкониятига эга бўлди.


Абдуллажон ушбу университетлардан Американинг Аризона штатида жойлашган University of Arizona университетини танлади. Бу университет жаҳон рейтингида 99 ўринда туради. Танлаган Иқтисод йўналиши бўйича эса 42 ўринда туриши маълум бўлди. 


Эътиборлиси, Абдуллажон энг юқори балл тўплаб, улардан бир нечтасининг грантлар соҳибига айланиш билан бир қаторда "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендианти  бўлишга ҳам муваффақ бўлди. Ушбу жамғарма орқали ўқишга оид барча ҳаражатлар қоплаб берилади.


"Биз мактаб учун эмас, ҳаёт учун ўқишимиз керак" дейди, Абдуллажон Расулов.


Абдуллажонга мақсадлар сари тинимсиз ҳаракат, ўқиш, изланишларида зафарлар тилаб қоламиз.