Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди

×

 2022-04-27 09:48:12    198

PDF yuklash
Chop etish


 Туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг қирқ саккизинчи cессияси бўлиб ўтди. 

Сессияда секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман Кенгаши депутатлари, ташкилотлар, идора ва корхоналар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.


Сессия ишини Фурқат тумани ҳокими, Халқ депутатлари туман  Кенгаши раиси Жаҳонгир Жуманов олиб борди.


Сессия ишида туманда “Aёллар дафтари”нинг 3-босқичини янгидан шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари З.Алихаджаеванинг ҳисоботи тингланди. 


Фурқат туманида 2023 йилда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши лозим бўлган ирригация объектларини қуриш ва тиклаш ҳамда мелиорация объектларини тизимли таъмирлаш ишларини туман ҳокимининг ўринбосари Тоиржон Сиддиқов таништириб ўтди. 


Шу билан бирга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида заҳирага олинган ер майдонларида пахта-ғаллачилик ихтисослигидаги фермер хўжаликлари ер майдонларини кенгайтириш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича тайёрланган лойиҳа кўриб чиқилди. Фурқат туманида 2022 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган ҳудудлар ҳамда йўлларни таъмирлаш учун қолдирилган захира маблағлари ҳисобидан минтақавий йўллар (ички кўчалар) ни манзилли рўйҳатлари тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари Рауфжон Ҳамдамовнинг ахбороти тингланди.


Сессия давомида музокара учун сўз олганлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди. 


Сессияда кун тартибидаги барча  масалалар юзасидан тегишли қарорлар  қабул қилинди.

Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг қирқ саккизинчи сессияси туман ҳокимлигининг фейсбук расмий саҳифаси орқали жонли эфирга узатиб борилди.