Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларни аҳолини рўйхатга олишга жалб этиш тартиби
2022-04-28 17:11:53 218
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун вақтинча жалб этиладиган рўйхатга олувчи ходимлар (уй-жой рўйхатини тузувчилар, рўйхатга олувчилар, стационар рўйхатга олувчилар, инструкторлар (супервайзерлар), рўйхатга олиш участкаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари) сони белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) томонидан аниқланади.
Рўйхатга олиш ишларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар сони тўғрисида якуний маълумотлар синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш ва уй-жойларни хатловдан ўтказиш натижаларидан келиб чиқиб шакллантирилади.
Туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлими ва аҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш маркази ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий статистика бошқармалари) томонидан муддатли меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишга жалб этилади. Аҳолини рўйхатга олиш хусусиятларидан келиб чиқиб шартнома намуналари қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Касаба уюшмалари федерацияси билан келишган ҳолда ишлаб чиқилади.
Уй-жой рўйхатини тузувчи ходимлар туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ҳудудий статистика органлари билан биргаликда танлаб олинади.
Жисмоний ва юридик шахслар ҳудудий комиссиялар ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этилади.
Рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этилган ходимлар (уй-жойлар рўйхатини тузувчилар, рўйхатга олиш участкаси ходимлари, инструкторлар ва рўйхатга олувчи ходимлар) билан ҳудудий статистика бошқармалари раҳбарлари ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузилади.
Аҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш маркази ходимлари статистика бошқармалари томонидан танлов асосида саралаб олинади
Баходир Шерматов
Фурқат тумани статистика бўлими бошлиғи