Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қурбон ҳайити арафасида Фурқат тумани фермерлари ҳамда ғаллачилик кластери томонидан эҳтиёжманд оилаларга беғараз ун, буғдой ва картошка маҳсулотлари тарқатилмоқда

×

 2022-07-05 09:02:14    181

PDF yuklash
Chop etish



Жорий йилги ғалла мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиб, улкан хирмон уйишга эришган Фурқат тумани фермерлари ўз фермер хўжаликлари аъзоларига, ҳудудларда яшовчи эҳтиёжманд оилаларга ун, буғдой ва хўжалик учун зарур маҳсулотларни беғараз тарқатиб боришмоқда. 
2022 йил ғалла ҳосили давомида тумандаги 204 нафар ғалла етиштирувчи фермерлар, ғаллачилик кластери билан биргаликда эҳтиёжларидан ортган дон маҳсулотларини кам таъминланган оилаларга етказиб бериш мақсадида хайрия тадбири уюштирдилар.
Ғаллачилик кластерига тегишли ун тегирмонида мавсумда етиштирилган донни қайта ишлаб, 60 га яқин эҳтиёжманд оилаларга 50 кг. дан ун маҳсулотлари, 60 нафар "дафтарлар"да турувчи аҳоли вакилларига 1 қопдан картошка ва буғдой маҳсулотлари беғараз тарқатилди. 
Уюшқоқ фермерлар ҳамда ғалла кластери қурбон ҳайити арафасида ўз олдига бундай хайрли амалларни давом эттиришни мақсад қилган.
Жараёнда иштирок этган туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов саховатпеша фермерлар ҳамда ғаллачилик кластерининг ушбу аҳдини эътироф этиб, уларга миннатдорчилик билдирди. Йиғилган аҳоли вакиллари билан суҳбатлашаркан, туман раҳбари хайрли ишлар ҳали бардавом бўлишини таъкидлади. Масъулларга улуғ айём кунларда бу каби эзгу тадбирларни янада уюшқоқлик билан ташкилланишини давом эттириш, жараёнларга кам таъминланган, “дафтарлар” рўйхатига киритилган оилалар вакилларини кўпроқ қамраб олиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берди. 
Фуқаролар ҳам бундай ғамхўрлик ва давомли эътибор, юртимиздаги халқчил ислоҳотлар учун мамнунликларини билдиришди.
Бундай савобли ишлар туманнинг барча ҳудудларида кенг кўламда давом эттирилади.