Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Тумандомишиз Тошкентда кикбоксинг бўйича халқаро турнирда кумуш медални қўлга киритди

×

 2022-07-05 09:16:51    360

PDF yuklash
Chop etish



Шу йилнинг 3-4 июл кунлари пойтахтимиздаги “Юнусобод спорт мажмуи”да кикбоксинг бўйича “Uzbekistan open” халқаро турнири бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтган мусобақада 22 мамлакатдан 2 мингга яқин моҳир кикбокс усталари ўз маҳоратини синовдан ўтказди. 10 ёшдан 40 ёшгача бўлган спортчилар  кикбоксингнинг point fighting, lite contact,  kik lite, lou kik, ful contact, K1 йўналишлари бўйича ғолиблик учун беллашди.
Турнир давомида профессионал жанглар ҳам ўтказилди. Ушбу профессионал жангларда тумандошимиз Гулжахон Норматова ҳам муносиб қатнашиб, кумуш медал соҳибаси бўлди.
Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг махоратли тренери Элдор Маҳсудовнинг хабар беришича ушбу спортчимиз  шу йил август ойида Бирлашган Араб Амирликларида ўтказиладиган "Катта дубулға" турнирида иштирок этиб, ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот ўрнида: 2021 йилда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг қўл жанги тури бўйича 19 нафар Ўзбекистон чемпиони, 2 нафар жаҳон чемпионлари етишиб чиқган эди. Бу йил бу кўрсаткич тенг баробарга ошган. Эътиборлиси, спортчиларимизнинг 20 нафардан ортиғи Ўзбекистон чемпиони, 3 нафар жаҳон чемпиони, 1 нафар кикбоксинг бўйича халқаро турнирлар ғолиблари бўлиб, юртимиз байроғини жаҳон ареналарида кўкларга кўтармоқда.
Азиз спортчилар, юртимиз байроғи ҳамда туманимиз шарафини кўкларга кўтаришдан асло толманглар! Улкан зафарлар ёр бўлсин!