Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Битирувчи ёшлар билан учрашув: Олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган битирувчиларга туман ҳокимининг махсус соврини берилади

×

 2022-07-07 19:14:20    166

PDF yuklash
Chop etish


Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Шу мақсадда Фурқат туманида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, мактаб битирувчиларини олий таълим муассасаларига жалб этиш чоралари кўрилмоқда. Жангкетмон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 9-мактаб биносида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида секторлар раҳбарлари иштирокида навбатдаги “Ҳоким ва битирувчи ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашувда маҳалладаги 34-ИДУМ ва 9-33-мактаблар, олий таълим муассасасини тамомлаган 100 нафарга яқин битирувчилар қатнашишди.

Туман ҳокими: "Эндиликда ҳар йили олий таълим муассасасига кириш имтихонларида юқори балл тўплаган битирувчи ёшларга ўзимнинг махсус совғамни ҳадя қиламан" - деб,  битирувчи ёшларга бўлган ишончи жудаям катта эканлигини билдирди.

Битирувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан жавоблар олишди. Ёшларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар тўғрисида соҳа мутахассисларидан ҳуқуқий тушунча ва маълумотларга эга бўлишди. 

Учрашув давомида битирувчи ёшлар учун кичик бизнес субъектлари, корхона, ташкилот, муассасалардаги бўш иш ўринлари бўйича меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Учрашув сўнгида, ўқув жараёнларида фаоллик кўрсатган ўқувчиларга ташаккурнома ва совғалар ҳадя қилинди.

Туман ҳокимининг битирувчи ёшлар билан ана шундай учрашувлари жойларда давом этиши белгиланган.