Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 75 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Сессияда секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари, халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти, 27-мактаб директорлигига номзодларнинг дастурлари кўриб чиқилди

×

 2022-07-07 19:16:51    282

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг эллик биринчи сессияда туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, халқ қабулхонаси, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб, Фурқат туманида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар, ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Халқ қабулхонаси мудири Р. Жўраевнинг ахбороти тингланди.

Сессия кун тартибига кўра, секторлар раҳбарлари томонидан 2022 йилнинг II чораги давомида ўз сектори ҳудудида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, тумандаги 27-умумтаълим мактаби директорлигига номзодларнинг дастурлари ҳамда ёпиқ овоз бериш йўли билан директорликка сайлаш бўйича овоз бериш жараёниҳам ўтказилди.

Овоз бериш натижаларига кўра номзодлар сафидан 27-мактабда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Жасурбек Дўстматов 27-умумтаълим мактаби директори лавомзимига энг яхши номзод сифатида танлаб олинди.  

Сессия давомида музокара учун сўз олганлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Сессияда кун тартибидаги барча  масалалар юзасидан тегишли қарорлар  қабул қилинди.

Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг эллик биринчи сессияси туман Кенгашинининг фейсбук ижтиомий саҳифаси орқали жонли эфирга узатиб борилди.