Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳар бир мурожаат эътиборда
2022-07-16 14:47:24 232
Маълумки, сўнги йилларда мамлакатимизда мурожаатлар билан ишлашнинг мутлақо янги тизими жорий қилинди.
Шу маънода Бюронинг Фурқат туман бўлими томонидан ҳам фуқароларнинг мурожаатларини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш, аҳолининг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлаш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳусусан, жорий 2022 йилнинг ўтган 6 ойи давомида Бюронинг Фурқат туман бўлимига жами 229 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг 214 таси ҳал қилинган.
Шундан ўз ечимини кутаётган мурожаатлардан 125 таси қаноатлантирилиб, 89 нафар фуқароларга мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Ариза ва мурожаатларнинг қаноатлантирилиши натижасида 125 нафар фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланиб,
104,0 млн. сўмдан ошиқроқ пул маблағлари жисмоний ва юридик шахсларга ундириб берилиши таъминланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлими